
ЖАСУР ОЛИМ ЖАСОРАТИ ёхуд “ДОКТОР ДУМЧЕВНИНГ КАШФИЁТЛАРИ” ИМЛИЙ-ФАНТАСТИК РОМАННИНГ АҲАМИЯТИ Табиат ўзининг сир-синоатлари билан доимо исониятни ўзига жалб қилиб келган. Ушбу асар айнан биз эътиборсиз бўлган ҳашоратларнинг қизиқарли ҳаёти ҳақида сўзлайди. Биргина асар орқали энтомология фанининг нақадар аҳамиятга молик эканини пайқаймиз. Муаллиф Владимир Брагин қизиқарли тарзда ўт-ўланлар орасида яшовчи кўп одамлар хаттоки номларини ҳам билмайдиган ҳашоратлар ва уларнинг ҳаракатларидан келгусида келажак авлод кашфиётлар қилишда фойдаланиши мумкинлиги борасида сўз борада. Асар қаҳрамони сизни ҳам ўзидек афсонаивй тарзда кичик одамчага айлантиради ва бугунги кунда она табиатга нақадар зиён етказаётганимиз ҳақида мушохада қилишга чорлайди. Она табиатни асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканини асарни ўқиш жараёнида амин бўламиз. Ўйламай босилган биргина қадамиз ҳам она табиатга зарар бўиши ҳақида тафаккур қиласиз беихтиёр. Кўп илмий кашфиётларга аслида инсониятнинг ...