ЖАСУР ОЛИМ ЖАСОРАТИ ёхуд “ДОКТОР ДУМЧЕВНИНГ
КАШФИЁТЛАРИ” ИМЛИЙ-ФАНТАСТИК РОМАННИНГ АҲАМИЯТИ
Табиат ўзининг
сир-синоатлари билан доимо исониятни ўзига жалб қилиб келган. Ушбу асар айнан
биз эътиборсиз бўлган ҳашоратларнинг қизиқарли ҳаёти ҳақида сўзлайди. Биргина
асар орқали энтомология фанининг нақадар аҳамиятга молик эканини пайқаймиз.
Муаллиф Владимир Брагин қизиқарли тарзда ўт-ўланлар орасида яшовчи кўп одамлар
хаттоки номларини ҳам билмайдиган ҳашоратлар ва уларнинг ҳаракатларидан келгусида
келажак авлод кашфиётлар қилишда фойдаланиши мумкинлиги борасида сўз борада.
Асар қаҳрамони сизни ҳам ўзидек афсонаивй тарзда кичик одамчага айлантиради ва
бугунги кунда она табиатга нақадар зиён етказаётганимиз ҳақида мушохада қилишга
чорлайди.
Она табиатни асраш ҳар
биримизнинг муқаддас бурчимиз эканини асарни ўқиш жараёнида амин бўламиз.
Ўйламай босилган биргина қадамиз ҳам она
табиатга зарар бўиши ҳақида тафаккур қиласиз беихтиёр. Кўп илмий кашфиётларга
аслида инсониятнинг табиатни кузатиши, айниқса ҳашоратлар оламини ўрганиш
орқали вужудга келганини асар қахрамони илмий фаразлар билан исботлаб беради.
Бош қахрамон жасоратли олим доктор Думчев ўзи кашф қилган порошок туфайли кичик
одамчага айланади ҳамда ўзи ном қўйган ҳашаротлар ўлкаси бўлган “Бўлиқ ўтлар
ўлкасида” ёлғиз ўзи жуда кўп кашфиётларни бажаради, токи асарнинг яна бир
қахрамони, уни одамлар орасига қайтармаганига қадар. Ушбу қахрамон Ченск шаҳарига
келиб, қизиқувчанлиги боис, турли саргузаштларни бошидан кечирган Григорий
Александрович ҳам китобхонда иллиқ таассурот уйғотади.
В.Брагиннинг ушбу асари ҳашоратларнинг
яшаш шароити ва ҳаёти тўғрисида кўплаб қизиқарли маълумотларни беради. Бу эса
ўз навбатида бугунги кунда аҳолимизни ўз шахсий томорқасидан унумли фойдаланган
ҳолда даромад манбаи сифатида фойдаланиш борасида мамлакатимизда олиб
борилаётган оқилона сиёсатни амалга оширишда китобнинг аҳамияти катта экани
шубҳасиз.
Чунки етиштираётган
маҳсулотларимизни заракунандалардан самарали ҳимоя қилишимиз учун уларни
ўрганишимиз ва шунга кўра чора-тадбир қўллай оламиз. Китоб эса бизга дастлабки
қўлланма вазифасини ўтайди. Асар равон ва қизиқарли тилда ёзилган бўлиб,
китобхонни зериктириб қўймайди.
Муаллифнинг яна бир ютуғи
техника фанини биология фани билан узвий жихатларини ёритиб беришида.
Фантастикани вазифаси қуруқ фантазиядан иборат эмаслигини, илмий фантастика
инсониятни борлиқни англаши ва кашфиётлар қилишда ғайрат бағишлаши билан ҳам
эътирофга сазовар жанр ҳисобланади.
Ишончим комилки, ушбу
асарни мутолаа қилиш асносида кетган вақтингизга ачинмайсиз, аксинча борлиқ
ҳақида фикрларингиз ўзгаради. Хеч бир ҳашорат бекорга яралмаганига амин бўласиз.
Асарни мутолаа қилаётганингизда ҳашоратлар орасида мохир чеварларни, қўли гул
ҳунармандларни ва истеъдодли архитекторларни учратасиз. Гўёки улар ёнингизда ва
жуда баҳайбат кўринишда ранг-баранг товланмоқда. Эпчиллик билан одатий иш
фаолиятларини давом эттиришмоқда.
Бу асардан яна шуни
ўрганишимиз мумкинки бош қахрамондан ўз касбига бўлган фидойиликни, иродали
инсон бўлишни ҳамда асарда ҳашоратлар ўлкасини ҳаётимиз деб олсак барча
хавф-хатардан вақтида огоҳ бўлишни ва бошқа кўплаб ижобий сифатларни кўришимиз
мумкин.
Доктор Думчевга кўнгил
қўйган аёл Полина Александровнанинг садоқатига тахсин айтиш мумкин. Ўн йилдан
ошиқ вақт давомида севган инсонини сабр-тоқат ила кутган мехрибон аёл сиймоси
жуда таъсирли ёритилган. Асарда муҳаббат бор. Одамни-одамга боғловчи, она
табиатга бўлган муҳаббат бор. Икки буюк қалб учрашуви сўзсиз, кўз қарашлар
билан йиллар давомида айтилмаган сўзларнинг айтилиши. Титроқ қўллар, жуда кўп
хавф-хатарларни енгиб ўтишига қарамасдан бир аёл муҳаббати қаршисида
толмовсираб қолган олим қисмати.
Табиат манзараси жуда гўзал
тасвирланган. Китобни мутолаа қила туриб, кўзларингизни юмсангиз, иллиқ ёмғир
ҳавосини туюсиз, қалбингиз энтикади. Шоирона, шу билан асосий мавзудан чалғимаган
илмий-фантастик асар.
Асарни ўқиш жараёнида
тарихий қизиқарли маълумотлар билан ҳам танишиб борасиз. Мисол тариқасида
биргина ўргимчак сабаб, об-ҳавони олдиндан айтиб бериш мумкинлиги ҳақида
назарияни олайлик. “Дижонваль барометри бор” сарлавҳаси остида жуда қизиқарли
тарихий воқеа берилган: “Билсанг керак, Наполеон Бонапарт генераллари ичида
биттаси бор эди. Наполеон Елена оролида ўша генерални саркардалар орасида энг
истеъдодлиси деб ёзган. Бу Пишегрю... 1794 йил декабрида Пишегрю ҳарбий юришда
эди. У Франция республикачи қўшинларини Голландияга бошлаб борар ва
муваффақиятли равишда олға ҳаракат қиларди. Лекин Пишегрю учун кўнгилсиз бир
кунда табиат унинг режаларини бузади... Пишегрю ҳужум ҳаркатларидан воз кечишга
қарор қилади. Бирдан Голландиянинг Утрехт шаҳридан хат олади. Унда совуқ
–тушадиган қаттиқ совуқ териб, ер ва дарёлар қаттиқ музлаб, қўшиннинг олға юришига
имкон берадиган кун аниқ кўрсатилган эди... 16 январда эса Пишегрю Утрехтга
кириб боради! ”шу ерда у об-ҳавонинг қандай бўлишини олдиндан айтиб берган
Батавия республикасининг генерали Дижонваль Катремерни қамоқдан озод қилади....
Дижонваль об-ҳавонинг қандай бўлишини қамоқда, ўргимчакларнинг ҳаракатига қараб
аниқлар экан.
Кейинчалик у Парижда
қуйидагиларни ёзади:
“Доира шаклида ин қўядиган
ўргимчаклар ин ясамаса, унда ҳаво айнийди, бу барометр ёмғир ва шамол бўлишини
билдиради; агар ўргимчак айланасига ип торта бошласа, унда ўн-ўн икки соатдан
сўнг бўрон тинади деб ҳисоблаш мумкин; агар улар тўрининг чорак ёки учдан бир
қисмини бузиб, озгинасини қолдирса, демак шамол бўлиши турган гап. Умуман
ўргимчаклар катта тўр торта бошлаганда ҳавонинг яхши келишини кутиш мумкин;
агар кичикроқ тўр тортса, ҳаво ўзгарувчан бўлади; ниҳоят, ўргимчаклар бутунлай
яшириниб олса, ҳаво ёмон келишига тўла асос билан ишониш мумкин”.
Асарда биргина ўргимчакнинг
бир қанча тури ҳақида шунга ўхшаш қизиқарли маълумотларга эга бўлсиз.
Заракундалар қандай риволанади, улар нима билан озиқланади ҳамда улар қай
шароитда тезроқ кўпайиши тўғрисида ҳам аксарият маълумотларни оласиз. Энг
муҳими сизу-биз ҳам табиатнинг ажралмас
бир қисми эканимизни англаш билан бир қаторда, уни озода сақлабгина,
кўплаб мавжудотларни ҳаётини асраб қолишимиз мумкинлигини тушунамиз. Зеро,
атроф-муҳит тоза бўлса, баркамол авлодлар вояга етади.
Хулоса ўрнида шуни айтишим
мумкинки, илмий-фантастик жанрида ёзилган ушбу асар ёш авлодни тарбиялашда
ҳамда келгусида биология ва энтомолигия каби фанларнинг ривож топишида муҳим
ўрин эгалаши шубҳасиз.
Зебинисо Сапарова Давлат қизи
O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши
Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри
Комментарии
Отправить комментарий