Сообщения

Сообщения за май, 2019
Изображение
Она қашқирнинг сўнгги ови Саҳро ўзининг бешавқатлигини яна бир бор исботлади. Чўлнинг энг йиртқич жонзотларидан бири бўлган бўрилар, бу гал ҳам овда ўлжасиз қайтишга мажбур бўлишди. Тўдадан олдинда она қашқир, баҳорнинг туҳфаси бўлмиш, эндигина униб чиқаётган, саҳронинг барча машаққатларига дош берган тиконзор оралаб, силаси қуриганча, бу сафар ҳам инига қуруқ қайтмоқда эди. Она бўрини узоқдан таниган тўрт нафар бўриваччалар инларидан чиқиб, у томон талпинишди. Бўриваччаларнинг очиққанидан, терилари устихонига ёпишиб кетганди. Она бўрининг елинига осилиб, камшанаётган болалариларини тўйдиришга, она қашқир шу онда қодир эмасди. Оналик инстикти сабаб, болалари азоб берса-да, у тинч ётарди. Гарчи ҳозир баҳор ойининг илк кунлари бошланган бўлса-да, тунлари ҳали ҳам ўзининг изғиринли, фақат саҳрога хос бўлган этни жимирлатадиган шамолини сақлаб қолганди. Ниҳоят тонг ҳам отди. Саҳар чоғи чўл ўзининг бутун борлиғини ва гўзаллигини намойиш этаётган бўлса-да, оч-наҳор бўлган она бўри...