
Ернинг фалакиётдаги акси (илмий-фантастик ҳикоя) Одамзот асрлар давомида она сайёрасига фақат ёмонликлар қилиб келди. 2150 йилда ер сайёрасида ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида, ернинг устки қатламида яшашнинг имкони бўлмай қолди. Одамлар ертўлалар ковлашиб, уйларини ер остига қура бошлашди. Ғорларда ҳудди ибтидоий давридагидек ҳаёт кечиришарди. Аммо ҳарорат кундан-кунга ошиб бормоқда эди. Ихтирочилар сунъий музларни хосил қилишди. Бироқ бу кашфиёт ҳам ёрдам бермади. Совуқ шамол пурковчи мосламалар ихтиро қилинди. Лекин бирор кашфиёт она ерни асл ҳолига қайтара олмади. Одамзот олдида ягона йўл қолганди. Яшаш учун янги макон яъни янги сайёра топишдек, мураккаб муаммо вужудга келди. Барча фазогирлар тун-у кун илмий изланишлар билан банд эди. Эндиликда космик кемаларни учиришнинг имкони мавжуд эмасди. Бу даврга келиб одамларнинг танаси ҳам силлиқлашиб, тим қора рангга кирганди. Оқ одамларни учратиш қийин эди. Қизил танли кишилар, бошқаларга нисбатан кўп э...