
Хонада ер юзидаги охирги одам ўтирган эди. Эшик тақиллади... ( Последний человек на Земле сидел в комнате. В дверь постучались…. ) (Мистик-фантастик ҳикоя) 4150 йил қировли қиш кунлларининг бирида хонада ер юзидаги охирги одам ўтирган эди. Эшик тақиллади. Ногоҳон бу ҳолатдан эркакни юраги ҳапқирди. Кўзлари катта-катта очилиб, танаси дағ-дағ қалтиради. Бутун вужудини совуқ тер қоплади. Бўлиши мумкин эмас, ахир у энг сўнги одам-ку! Наҳотки, яна кимдир тирик қолган бўлса, шошилмаслик керак. Эшик тўхтовсиз тақиллашда давом этарди, гўёки эшик зулфлари узилиб кеткудек бўларди. Дунёдаги охирги одамнинг исми Жон эди. Инглиз миллатига мансуб бу одамнинг она томондан аждодлари туркий қавмларга бориб тақаларди. У доимо нима учун ёлғиз ўзи тирик қолганига ҳайрон қоларди. Бугун шу саволга жавоб топгандек бўлди. Эшик ортида унга ҳамдард бўлувчи яна бир инсон турибди. У эшикни очишга қарор қилди. Ўрнидан оҳиста турди ва аста-секинлик билан эшик томон яқинлаша бошлади. Эшик зулфини очди ва эшикни ...