Хонада ер юзидаги охирги одам ўтирган эди. Эшик тақиллади... (Последний человек на Земле сидел в комнате. В дверь постучались….)

(Мистик-фантастик ҳикоя)

4150 йил қировли қиш кунлларининг бирида хонада ер юзидаги охирги одам ўтирган эди. Эшик тақиллади. Ногоҳон бу ҳолатдан эркакни юраги ҳапқирди. Кўзлари катта-катта очилиб, танаси дағ-дағ қалтиради. Бутун вужудини совуқ тер қоплади. Бўлиши мумкин эмас, ахир у энг сўнги одам-ку! Наҳотки, яна кимдир тирик қолган бўлса, шошилмаслик керак. Эшик тўхтовсиз тақиллашда давом этарди, гўёки эшик зулфлари узилиб кеткудек бўларди.


Дунёдаги охирги одамнинг исми Жон эди. Инглиз миллатига мансуб бу одамнинг она томондан аждодлари туркий қавмларга бориб тақаларди. У доимо нима учун ёлғиз ўзи тирик қолганига ҳайрон қоларди. Бугун шу саволга жавоб топгандек бўлди. Эшик ортида унга ҳамдард бўлувчи яна бир инсон турибди. У эшикни очишга қарор қилди. Ўрнидан оҳиста турди ва аста-секинлик билан эшик томон яқинлаша бошлади. Эшик зулфини очди ва эшикни итарди. Бироқ ташқарида у кутгандек одам кўринмасди. Ҳеч ким йўқ эди. Аммо ичкарига шамол билан бир шарпа киргандек бўлди. Қадам товушлари ҳам эшитилгандек эди. Умидсизликка тушган Жон бу сирли ҳолатга эътибор бермай, хомуш тортганча эшикни қайта ёпти ва яна қайта стулга ўтирди. Нимагадир кўзлари ёшланди ва чуқур “Ух” -деди. Балки ҳеч ким эшикни қоқмагандир, у жуда истагани учун шундай туюлгандир. Хона ер остида қурилган бўлиб, егуликлар ва ичимлик суви ҳам жуда оз қолганди.


Жоннинг кўзи хонанинг қоронғу томонида турган кўзгуга тушди. Кўзгудан ғайриоддий ёғду таралаётганди. Жон исқирт ва ивирсиб, сасиб кетган хона бўйлаб юрганча кўзгу ёнига борди. Кўзгуда у ўзи аксининг озиб-тўзиб кетган гавдаси кўринди. Кўзгуга яхшилаб назар солганида ёнида иркит бир қизни ҳам кўрди. Қўрққанидан ўкириб юборди. Кўзгудан олдига қараса ҳеч ким йўқ эди. Аммо кўзгуга қараса яна ўша беўхшов тиржайган қизалоқни қайта кўрди. Унинг ақли тўхтаб қолгандек бўлди. Қўрқувдан саросимага тушиб қолди. Аввал йиғлай бошлади ва кейин негадир кула бошлади. Бироздан сўнг деярли йигирма йил эшитмаган одам овозини эшитди. Уни исми билан кимдир чақираётганди. Жон ортига қайта кўзгуга қарашга юраги дов бермади. У чопганча овқат қолдиқлари турган стол ёнига келди ва қўлига ўтмаслашиб қолган пичоқни олди. Кўзларини юмганча пичоқни бўғзига тиради ва оғир-оғир нафас ола бошлади.

У шу лаҳзада фақат ўлишни чин дилдан ситарди. Йигирма йиллик ёлғизлик унинг суяк-суягидан ўтиб кетганди. Лекин уни меҳрибон онаси чақира бошлади. Бир лаҳза тин олган Жон кўзларини очди. Атрофда ҳамон сукунат ҳукмрон эди. У овоз кўзгудан келаётганини кўргач, юрагини ховучлаганча кўзгуга яқинлашди. Кўзгуда бу сафар фақат ўз аксини кўрди. Ғалати титроқ овозда онаси кўзгуга қўлини қўйишини айтди. У беихтиёр шундай қилди ва кўзгуга ўнг қўлини қўйиши билан бир хонага қулаб тушди. Катта ва шинам хонада ўзидан бошқа бир зоғ йўқ эди. Бир эркак овози карнайдан янгради.

-Салом ерлик Жон. “Кўзгулар салтанати”га хуш келибсан! Сенинг истаган бир тилагингни бажаришимиз мумкин. Фақат сен турган ажал хонасидан омон чиқишинг талаб этилади. Хонада олтита эшик бўлиб, ҳар бир эшик ортида йиртқич ва қонхўр махлуқлар бор. Агар сен бир соат ичида хона сирини топа олмасанг эшиклардан бири очилади. Афсуски сен махлуққа емиш бўласан. Демак саволлар бўлмаса, шартни бошлашинг мумкин. Вақтни қумсоатдан биласан.

-Тўхтанг, сиз кимсиз? Нима учун менга шарт қўймоқдасиз? Бу ерга қандай келиб қолдим? Илтимос, саволларимга жавоб беринг.

-Ҳамма саволларингга жавоб топиш учун ҳам шартни бажаришинг керак. Вақт бошланди.

Карнайдаги овоз тиниши билан олтита эшик ортидан йиртқич махлуқларнинг овозлари эшитила бошлади. Жон қўрқув ва саросимага тушиб қолди. Махлуқлар эшикни тирнаб узун тирноқлари билан буза бошлади. У нима қилишини билмасдан хонани тўрт бор такрор айланди. Сўнгра ёдига онаси билан кўзгулар ўйини тушди. Онаси доим кичик кўзгуларни яшириб қўяр, Жон эса уларни топарди. Ҳар бир кўзгунинг ўз рақами ёки ҳарфи бўлиб, кейинги кўзгу яширинган жойга ишора қиларди. Жон хонадаги девор юзасини оҳисталик билан сийпалай бошлади. Қўли нимагадир теккандек бўлди. У дарҳол қаттиқ жисмни олиш учун тирнай бошлади. Тирноқлари қўпиб қон оқар оғриқдан Жоннинг юзи буришиб кетди. Аммо ичидаги қандайдир ғайриоддий куч уни тўхташга қўймасди.


Ниҳоят биринчи кўзгуни девордан ажратиб олди. Кўзгу синиғи юзасида “А” ҳарфи бор эди. Жон бу ҳарф полни тўртинчи бурчагини англатишини яхши биларди, шу боис у ўша томонга югурди. Полни ҳам қўллари билан минг машаққат билан ажратиб олди. Унинг вақти сония сари камайиб бормоқда эди. У иккинчи кўзгу синиғини ҳам олди. Кўзгунинг ортида “1” рақами бор эди. Жон кўзгунинг икки синиғини бирлаштирди. Кўзгу юзасида “Икки хавфдан холос бўлдинг” деган ёзув чиқди. Дарҳақиқат икки эшик йўқолди. Жон бироз бўлса ҳам хурсанд бўлди.

У қора терга ботганча кўзгунинг учинчи синиғини қидира бошлади. Кўзгунинг учинчи синиғи шифтда эканини билгач яна умидсизликка тушиб қолди. Чунки хона шифти жуда баланд бўлиб, Жоннинг бўйи етмаслиги маълум эди. Шу лаҳзада ўйлашга ҳам фурсат йўқ эди. Чунки биринчи эшик ортидаги махлуқ эшикдан дарча очганди. Унинг қизил кўз, қора жун босган танаси ҳамда сўйлоқ тиши кўриниб турарди. У заҳарли тили билан ўз ўлжасига яқинлашишга астойдил ҳаракат қиларди.

Жон сирли хонада тепага олиб чиқувчи нимадир борлига ишона бошлади. У чуқур-чуқур нафас олганча махлуқни қўрқинчли юзига терс қараганча, полни юза қисмини оҳисталик ва диққат билан сийпаларди. Ниҳоят полни ўртасидан кўзгунинг тўтирнчи бўлагини топди. Уни шифтга тутганидан мўжиза содир бўлди. Кўзгу синиқлари унр орқали бирикди ва “Сиз яна икки хафдан озод бўлдингиз” деган ёзув пайдо бўлди. Тўрт эшикдан икки эшик қолганди. Бироқ Жоннинг тинка мадори қуриганди ва вақт ҳам деярли қолмаганди. У кўзгу синиғи билан жонига қасд қилишга уринди. Аммо синиқлар унга жароҳат етказмасди. Ҳолдан тойганча йиқилди ва махлуқ келиб ейишини кута бошлади. Шу лаҳзада онаси ва қизини кўргандек бўлди. Севгилиси унинг бошни силарди. Йигирма йил олдинги бахтли ҳаётини қўмсади.

Лаънати ўлатлар ва табиий офатлардан барча одам ер юзидан қирилиб кетди. Фақат угина сабаби ўзига ҳам маълум бўлмаган ходиса туфайли яшамоқда эди. Қўлидаги кўзгу синиғига умидсиз тикилиб турганча хона сирини англади. Хона тўлиғигача кўзгудан иборат эди. Жон ўрнидан сакраб турди ҳамда кўзгу синиғини девор бўйлаб айлантира бошлади. Чиндан ҳам девор ўрнига кўзгу пайдо бўлди. Хона тўлиғигача кўзгуга айланиб қолганида. Махлуқ чиқай деган эшик кўздан ғойиб бўлди. Фақат хонанинг бир эшиги қолганди. Карнай яна сўзлай бошлади.

-Ердаги охирги одам сиз топшириқни ўз вақтида аъло даражада бажардингиз. Қандай тилагингиз бор.

Шу вақтда оҳирги эшик тақиллай бошлади ва одамлар уни чақира бошлади. У карнайни “Борманг” дея огоҳлантиришига қарамасдан эшик томон борди ва эшикни итариб очди. Эшик ортида қўлсиз, оёқсиз кимсалар бўлиб улар қўрқувдан қалтираб, ичкарига киргизишини сўраб, илтижо қилишарди. Улар ортидан илонга ўхшаш йиртқич махлуқ судралиб келарди. Карнайдаги овоз дарҳол эшикни ёпишини айтса ҳам Жон худдики сеҳрланиб қолгандек уларга тикилиб турарди. Одамлар унга шундай дейишди:

-Эй одамзот бизга раҳминг келсин. Биз ногиронмизку, сен емиш бўлгин махлуққа, илтимос бизни қутқаргин. Ёрдам бергин, ёлворамиз.

Махлуқ уларни бирма-бир пачралаб ташлаб сўнг ея бошлади. Жоннинг кўнгли бехузур бўлди. Одамларнинг қолгани зиналардан чиқиб, эшикка тирмашганда, Жон эшикни базўр ёпишга улгурди. Аммо қўрқувдан ва ҳаяжондан йиғлаб юборди. Унинг одамларга раҳми келаётганди.

-Сен хафа бўлма одамзот, уларга барибир ёрдам бера олмасдинг. Бу эшик орти дўзахнинг бир дарвозаси. Тириклигида иғвогарлик қилган одамларга тухмат қилган кишилар афсуски, ўзлари тўплаган заҳардан бот-бот ҳалок бўладилар. Деярли ҳар тонг яна шу ҳолатда тириладилар. Яна ногирон ҳолида судралиб қочмоқ истайдилар. Бироқ улар тириклигида гуноҳларига тавба қилмаган инсонлардир. Сен кўрган махлуқ тилларининг заҳридан бунёд бўлгандир.

-Улар ўрнига мен тавба қилсам бўлмайдими!?

-Афсуски бўлмайди. Улардан озор еган кишилар ҳам вафот этишган. Бироқ сен яна одамзот наслини давом эттирсанг, келажак авлод уларни гуноҳларини ювиши мумкин.

-Қандай қилиб ахир. Мен бир кишиман-ку?! Ҳа айтганча, мен кўзгуда кўрган бадбаша қизалоқ ким эди?

-Тўғри сен бир кишисан. Аммо бошқа сайёраларда яна одамлар бор. Улар билан тез фурсатда учрашасан. Ер остидаги хона тепасида бир замонлар бир жодугар яшанг бўлиб, у қизини ўзининг жинларига қурбонлик қилган. Шу вақтдан бошлаб, қизалоқ қиёфасида қонхўр жин одамларнинг қувватини сўриб кун кўрарди. Сенинг олдинга шу мақсадда келганди. Бироқ биз сени яшашингни истадик. Сен келажак учун жуда муҳим одамсан, шуни унутма! Омон бўлгин ерлик одам.

Жон кўзини очганида яна ўз уйида кўзгу қаршисида ётганини кўрди. Қўллари ва уст-боши қон бўлиб ётганди. У ўрнидан туриб, қўлларига малҳам қўйиш учун дори-дармон қутисини қидира бошлаганида эшик яна тақиллади. У аввалгидек қўрқув ва саросимага тушмади. Эшикни очди-ю, турган жойида қотиб қолди. Чунки қаршисида ўзига ўхшаш одам табассум қилиб турарди.

-Салом ерлик одам сени олиб кетгани келдим. Бу либосларни кийиб олгин-деди.

-Салом, сиз кимсиз?!

-Мен узоқ сайёралардан бири “Ятанта”дан келдим. Сизни олиб кетмоқчиман. Чунки бир неча фурсатдан сўнг ер сайёраси парчаланиб кетади. Унинг асл ҳолатига қайтгунига қадар, бизнинг азиз меҳмонимиз бўласиз.

-Майли, сиз билан кетаман. Фақат мени бироз кутиб турсангиз-дея Жон уст-бошини алмаштиргани хонасига кирди. Кетар чоғи қўлига оилавий суръатини олиб чиқди.

-Узр ерлик одам бу ердан бирор нарса олишингиз мумкин эмас. Чунки сиз қайта ҳаёт бошлаганингизда ибтидо такрорланади.

Жон нотаниш ўзга сайёраликка қаршилик қилмасдан, хонага яна бир бор меҳр билан қарадида, қўлидаги суръатни стол устида қолдирди. У ер сайёрасини йўқ бўлиб кетишидан жуда афсусда эди. Бироқ бу ўзгармас қонуният эканини ич-ичидан ҳис қиларди. Жон бошқа сайёраларга фақат махсус юлдузкесар кемада борилади деб ўйлагани боис, нотаниш ўзга сайёраликка савол берди.

-Биз юлдузкесар кемада кетамизми?! Нима сабабдан устимизга фазогирлар лисобини киймадик.

-Бошқа оламларга ўтиш учун сиз айтган нарсаларга ҳожат йўқ аслида. Ерликлар фазо йўлагини кашф этишга улгуриша олмади. Балки кейинги минг йиллик умрингизда бу самовий йўлакни кашф этарсиз. Биз шунчаки маълум вақтда пайдо бўлувчи фазо йўлагидан ўз сайёрамизга борамиз.

-Бўлиши мумкин эмас. Неча минг ёруғлик тезлигига тенг масофага шунчаки бир йўлакдан ўтиб бориш мумкин эмас. Мен эртакларга ишонадиган ёшдан ўтганман.

-Ҳа айтганча, сизни бунга ишонишингиз жуда ҳам қийин. Жон айтганча, шошилганда ўзимни таништириш ҳам ёдимдан чиқибди. Менинг исмим Нура сизга ҳозир бир суюқлик бераман. Ерликлар буни “ёшлик элекцири” ҳам дейишади. Бу суюқлик сизни вақтлар алмашуниви туйнугидан асл ҳолингизда олиб ўтишга ёрдам беради.

Жон Нура берган суюқликни ичди ва унга қараб деди:

-Сиз ичмайсизми?!

-Менга шартмас, чунки бизнинг танамизда бу суюқликни ўрнини босувчи модда бор. Ана кўрдингизми самовий йўлак хосил бўляпти.

Катта осмон тошлари яъни “асторидлар” бир ерга йиғила бошлади. Чиндан ҳам уларнинг бирлашуви узун бир йўлакни эслатарди. Жон ўзга сайёралик дўсти Нура билан ўша йўлакдан юриб, ерга анча узоқ бўлган сайёра Ятантага етиб келишди. Улар сайёрага кириши билан ер сайёраси баланд овозда гумбурлаганча парчаланиб, кичик метроидларга айланиб қолди. Жоннинг она сайёраси ҳолатига ачиниб, кўзлари ёшланди. Нура унга тасалли бергандек, елкасига қоқиб қўйди.

Ятанта сайёрасида ҳам кислород бўлгани сабаб, ер сайёраси табиатидан унчалик фарқ қилмасди. Жон бу ерда кўплаб дўстлар орттирди. Энг қизиғи улар ер сайёрасидан оғир аҳволда бир аёлни ҳам қутқаришган бўлиб, келажакда Жонга уни турмуш ўртоқ қилиб беришни режалаштирган эдилар. Аёл асли ўзбек миллатига мансуб бўлиб, яна бир муаммо пайдо бўлди. Ерлик икки кишининг дини бошқа-бошқа эди. Шунда улар ер сайёрасида илк одамлар пайдо бўлишганида уларнинг дини бўлмаганини эслашди. Жон ва исми номаълум бўлган аёл ерлик одамзотни қутқариб қолади деган умид тағин ўзга сайёраликларда яна пайдо бўлди. Бу сайёрадаги яна фарқ уларда болалар йўқ бўлиб, уларнинг барчаси вояга етган ҳамда улар турмуш қуришмас ҳамда боқий яшашарди.

Жон бу ернинг ҳаётига анча мослашиб қолганида, ерлик аёл ҳам ўзига келди. Улар кўп суҳбатлашарди. Яна орадан минг йиллик ўтгач, улар яна она сайёраси ерга қайтишади. Ҳаёт бошланади. Табиат уйғонади. Жонзотлар ва ўсимлик бўлади. Одамзот эса балки эндиликда ўз сайёрасига бошқа ёмонликни раво кўрмас.

угади)

Зебинисо Сапарова (Зебо Зейнур)

03.01.2021



Комментарии

Популярные сообщения из этого блога