Мистик-фантастик қисса               
                    
                    АРАБ САҲРОСИ


                                                                                              Энди борайин қаён,
                                                                                              Дардим қилай баён.
                                                                                              Юрак тўла дард-алам,
                                                                                              Қўлимга олдим қалам.


         Эрамиздан икки минг йил илгари, араблар диёрида дунёни ларзага солган империя  пайдо бўлди. Буюк империянинг ҳукмдори Абу Далва золим ва бойликка ҳирс қўйган эди. Унинг гўзалликда ой билан тенглашадиган, исми-да фусункор Земфира номли қизи бўлиб, сеҳргарликда устаси фаранг эди. Земфира одамлар орасида “Саҳро ажали” номи билан машҳур мамлакатнинг эрка маликаси бўлиб, ёвузликда отасидан қолишмасди. Малика Земфира ишқида адо бўлган неча-неча алпқомат шаҳзодалар Саҳрои Кабирда жойлашган давлатни топа олишмай халок бўлишарди. Малика Земфира сеҳр-жоду кучи билан саҳро бағридаги империясини қум барханлари кўринишига келтириб қўярди.
          Жодугар малика ошиқ қурбонлари сони кўпайиши учун атайин қимматбаҳо буюмларга суратини солдириб, савдо карвонларига жойлатар, савдогарлардан буюмлар учун ҳақ ҳам олмасди. Шаҳзодалар маликанинг суратдаги хусни-малоҳатига ошиқ бўлишиб, ажал сари бардам қадамлар билан келишарди. У бечоралар қум тепага айланиб улгурган мамлакатни қанчалик излашмасин, ҳеч нарса топиша олишмас, оқибатда чўлда сувсизлик ва очарчиликдан ҳалокатга учрашарди.
          Шаҳзодалар фалокатга учрагач, подшоҳ Абу Далва хазина ортилган бойликларни ўз саройига келтирарди.
            Мамлакатнинг қўшини ҳам куч-қудратда тенгсиз бўлиб, бир кеча-кундуздаёқ бутун бошли давлатнинг кулини кўкка совуриб, ақл бовар қилмас тезликда саҳро ичида кўздан ғойиб бўлишарди.
            Бироқ, улар қанчалик қудратли бўлишмасин борган сари вақт шоҳ ва қизининг бор кучини сўриб олмоқда эди. Шафқатсиз, аниқ ишловчи вақт машинаси ҳеч кимни менсимай, ўз иши билан овора эди.
             Малика кунларнинг бирида устозидан умрбоқий яшаш сирини билиб олади. Гарчи бу машаққатли бўлса-да, малика у учун ширин жонини фидо қилувчи инсонлар борлиги боис, бу хавф-хатардан асло чўчимасди.
              Устозининг сўзларига кўра, узоқ ўлкаларда, бир бутхона тепалигида оғзидан олов пурковчи аждаҳо сифат учқурликда дунёда тенги йўқ от яшайдиган макондабоқий ҳаёт сири яширинган нома бор экан.  Малика Земфира бу ҳақда отаси билан маслаҳатлашиб, бир қарорга келишди. Тонг чоғида жарчилар дунёнинг турли томонларига янги хабар олиб кетишди. Жарчилар оламга жар солиб, кимда-ким сирли номани келтирса, сулувликда донғи кетган малика Земфирага уйланиш имконига эга бўлишини айтишмоқда эди. Дунёнинг турфа масканларидан карвонларига совға-саломлар ортилган карвонларда шаҳзодалар ташриф буюра бошлашди. Улар саҳро ичидаги қудратли империяда эъзозли меҳмон бўлишиб, зоти олияларининг рухсорини кўришга мушарраф бўлишди. Уларга топширилган юмуш қанчалик хатарли бўлмасин, гўзалликга ошуфта бўлишган девоналар, азиз жонлари ҳам кўзларига кўринмай, борса-келмас манзил томон равона бўлишмоқда эдилар.
          Бироқ, орадан бир неча йил ўтишига қарамай, бирор шаҳзодадан дарак бўлмабди.
          Охир-оқибат сулув бўлса-да, аллақачон қари қиз бўлиб қолган маликани ҳеч ким йўқлаб келмай қўйибди. Ҳусн-малоҳатда унга тенглаша олмаса-да, ҳар ҳолда ўзига яраша чиройли бўлган маликалар дунёда бисёр эди-да.
         Кунларнинг бирида кутилмаган воқеа рўй берибди. Малика Земфиранинг қўлини оддий бир чўпон йигит сўраб келибди. Бу ҳолатдан беҳад ғазабланган малика чўпоннинг ёнига шахдам қадамлар билан чиқибди. Унинг ҳеч бир сўзига эътибор бермай, беҳурмат қилгани учун жаллодни чақирииб, ўлимга ҳукм қилибди. Чўпон йигит донолик билан ўлим олдидаги сўнгги сўзини айтишга ижозат сўрабди. Малика бу илтимосни норози қиёфада қабул қилибди. Зукко чўпон йигит майин жилмайганича деди:
 ­­­­­­­­­­­  –Маликаи зоти олиялари, ўлдирганингиз билан бирор фойда кўрмайсиз. Йиллар ўтиб, шу ерда тушган тишларингизни санаб ўтирувчи кампиршога айланиб, вақт ўтиши билан вафот этасиз. Агарда мени омон қолдирсангиз сизни борса-келмас гўшага, яъни чопса, танасидан қон сизиб чиқувчи, оғзидан олов пурковчи Саман тулпор яшайдиган, умрбоқийлик сири яширин нома сақланаётган маонга олиб бораман. Мактубни сизга бериб, умримнинг сўнгига қадар содиқ қулингиз бўлиб ўтаман. Гарчи ўлдиришни истаб қолсангиз, доимо ёнингизда бўламан.
       Малика ўйлаб бир қарорга кела олмагач, чўпонни зиндонга ташлатибди ҳамда ўзи отаси ва сарой аёнлари билан музокара ўтказиш учун тахтхона томон борибди. Подшоҳ ва сарой аёнлари маликага чўпон йигитни дарҳол зиндондан озод этиб, у айтган манзилга боришни маслаҳат беришибди. Малика катта қўшин билан биргаликда занжирбанд чўпон йигитни судрагнича машаққатли йўлга тушушибди. Сарой мулозимлари ҳам золим маликадан тезроқ қутулиб, кексайиб қолган шоҳни тахтдан тушириш пайида юришгани сабаб, шу маслаҳатни беришганди. Маликага чўпой йигит сафар давомида сеҳр-жодудан умуман фойдаланиш мумкин эмаслини уқтиргани сабаб, улар бошларидан мисли кўрилмаган машаққатларни кечиришга мажбур бўлишибди.
        Орадан қирқ кун ўтгач, улар тунда митти ёруғликни кўришиб, одамлар яшайдиган манзил бор бўлса керак, деган тахмин билан шуъла томон юра бошлашибди. Олисдаги нур гўё улар яқинлашгани сари хиралашгандай туюларди. Тонгга яқин ёруғлик буткул йўқолибди. Етиб келишганда, у ерда бир зоғ ҳам кўринмасди. Фақатгина бир кичкина дарахт ва бола очган кабутар бор эди, холос.
       Доно чўпон кишандан озод этиб, қўлига хивчин беришларини айтди. Млика бу таклифдан қандай мақсад яширинганини билмагани сабаб, бунга рози бўлмади. Чўпон маликага имкон берса, бу жумбоққа ечим топажагини уқтирди. Земфира хизматкорларига чўпонни бандидан озод этишини буюргач, воқеанинг давомини синчковлик билан кузата бошлабди.
        Чўпон йигит хивчинни қўлига олиб, бор кучи билан хурмо дарахтини савалай бошлабди. Энг қизиғи, у ҳар сафар дарахтни урганида “ўзингни кўрсат”-дер эмиш. Бироз вақтдан сўнг дарахтнинг шилинган ерларидан қонга ўхшаш суюқлик оқиб тушаётганини кўрган сарой аҳли ва малика ҳайратдан лол бўлиб туришарди. Ниҳоят, чарчаганидан қора терга ботган чўпон йигит савалашдан тўхтаб, қуш ва полапонларини ўлдиришни буюрибди. Малика гарчи бўлаётган ишларга тушушмаган бўлса-да, баттол бўлгани боис, бу ишни шахсан ўзи бажаришини айтиб, қўлига шамшир олибди. У тўр билан тутилган қуш ва болаларини чопмоқчи бўлганида, мўъжиза юз берибди. Дарахт жонли мавжудот сингари ҳаракатланиб, шохлари билан маликани тутиб, бир четга улоқтириб юборибди. Қўшин ўрнидан қўзғалганида, қумли бўрон бошланиб, атрофни чулғаб олибди. Қуюн ичида дарат эркак кишига, қуш ва болалари эса аёл ва ёш болаларга айланишибди.Қора ёпинғичли ҳабаш одам ақҳрланганча аёли ва болаларини тўсганча дебди:
      – Сен ким бўлишингдан қатъий назар, мени ва оиламнинг тинчини бузишга ҳаққинг йўқ эди. Сен менинг анча йиллардан бери қўзғалмай келган ғазабимни қўзғаб, худди вулқоннинг кўзини очиб юбординг. Важоҳатим билан сени ва мана бу қумумрсқаларни ҳеч бир раҳм ва шавқат қилмай янчиб ташлашим мумкин эди. Бироқ, мен доимо одамларга ўлими олдидан бир бор имкон бераман. Қилмишингни оқлаш учун бирор сўзинг бўлса айтишинг мумкин.
      Чўпон йигит маҳсун жилмайганча дебди:
      – Азиз дўстим, биз бир йўлини йўқотган бечоралармиз, сенинг олдингга мехмон бўлиб келдик холос. Сен эса бизга нисбатан ноўрин ғазаб ишлатмоқдасан. Оҳ, айтган сўзларинг дилимни қанчалар яралаганини билсанг эди. Сендан бир илтимосим бор. Қолаверса биз ҳам осонликча жон берадиганлар хилидан эмасмиз. Авваламбор, ўзингни ва оилангни бизга таништирсанг, яхши бўларди.
       – Менинг исмим Исмод, рафиқам Инсаф, ўғлим Зафим ҳамда қизим Инжур. Биз одамлардан қочиб, шу кимсасиз жойларни ўзимизга макон қилдик. Аслида мен дунёга машҳур сеҳргар Заминман. Шу боисдан жаҳоннинг барча ҳумкфармонлари мендан боқийлик сирини сўрашади. Улар ўлим тахдиди билан бир умр мени тақиб қилишгани сабаб, шу ерларга қочиб келишга мажбур бўлгандик. Сизлар эса тинчлигиимзни буздингиз. Тўғри, бу сирни маълум маънода биламан. Аммо, баъзи сабабларга кўра сирни ошкор этолмайман. Агарда сизлар ҳам шу масалада келган бўлсаларинг овора бўлибсизлар. Келган ерингизга қайтиб кетинглар, сизларга ёрдам беролмайман.
     Малика Земфира бу сўзларни эшитиб, чунонам ғазаби келиб, илкидаги шамшири билан Исмодга ҳамла қилмоқчи бўлганида, уни чўпон йигит тўхтатиб қолибди. У маликани бир четга олиб бориб, қулоғига бир нарсаларни шивирлаб, эрка маликани жаҳл отидан туширибди. Сўнгра ортига қайтиб, меҳр билан Исмоднинг елкасига кафтини қўйиб дебди:
     – Исмод сизнинг вазифангиз, бу сирни эгаси келмагунча яширмоғингиз лозим эди. Бироқ, сиз унинг эгаси, яъни мен Алфадун давлатининг содиқ шаҳзодаси Жаббарга айтишингиз керак эмасмиди ?
       Бу сўзлардан таъсирланган Исмод ҳунграб йиғлаб юборди. Унинг кўзларидан оқаётгани ёш юзини ювиб тушмоқда эди. Ҳабаш афсунгар ҳайрат ва қувончли нигоҳи билан бир шаҳзода Жаббарга, бир рафиқасига ва бир болаларига қадарди. Нимадир ёдига тушган Исмод юзини ҳавотир эгаллаб, жиддий қиёфада сўзлади:
      – Шаҳзода Жаббар эканингизни исбот қилишингиз керак. Мен сиз келгунча кўп машаққатларни бошдан кечирдим. Ҳаётимда кўп товламачи ва муттаҳамларга дуч келдим. Шу сабаб, мени ишонтириб, кўнглимни тинчлантиринг ҳамда тезроқ бахтимга зомин бўлаётган лаънати тамға сингари менга ёпишиб олган сирдан воқиф бўлинг ва тезроқ кетинг.
        Шаҳзода ҳорғин ўрнидан туриб, қўлига енидан бир чўп чиқариб, шивирлаганча афсунли дуо ўқиб, таёқчани ерга уч бор уриб деди:
        – Ёмғир ёғиб, эй осмон илоҳалари кимлигимни исбот қилинглар!
        Барча мўъжиза қўриш иштиёқида бирваракайига осмонга кўз тикишди. Атрофни қоронғулик ўз бағрига олиб, само юзини қора булутлар чулғаб олибди. Кўп ўтмай шаррос ёмғир ёғиб, бир зумда барчанинг усти шалаббо бўлибди. Бу жала ёғишидан фақат Исмод бахтиёр бўлибди. У хурсандчилигидан ўйинга тушганча рафиқасини қучиб, сўнг болаларини даст кўтариб, ерга қўйиб, яқинларининг пешонасидан ўпиб, қақатгина бр сўзни “қутулдик” деб бақирарди. Ҳабаш ўзини босиб олгач, халоскор фариштага қарагандай, шаҳзода Жаббарга умид билан боққанча деди:
      – Сиздан чексиз миннатдорман. Бизни қийнаб келаётган азоблардан қутқардингиз. Энди биз озод ҳолда ватанимизга қайтамиз. Дарбадар ўтган умримсиз сиз туфайли поёнига етди.
       – Сизни улуғлаб раҳмат айтиш юзасидан ҳурмат белгиси сифатида қўлингизни ўпишимга изн берсангиз – деди эрининг шодлигидан қувонган Инсаф.
        Шаҳзода бош ирғаб ризолик билдирди. Инсаф шошилганча келиб, қўлини ўпиб, ўғлининг пешонасига қўйиб сўзлашда давом этди:
       – Менинг қиёматгача туғишган оғам бўлдингиз. Фарзандларимга тоға, бегимга қариндош бўлдингиз. Сизни эгамнинг ўзи қўлласин.
         Шаҳзода Жаббар боларни ўз жиянларидай суйиб эркалади. Ортидан мўлтираб қолган жигарининг боларини эслаб, маликага нисбатан юрагида қасос олови янада аланга олиб, қалбини куйдирарди. Исмод сеҳрли ҳунарини ишга солиб, бир зумда бийдек чўлда карвонсарой бунёд этди. Меҳмонлар хушвақт ҳолда чодирларга киришди. Ҳамма сафар хордиғини чиқариб, зиёфатда базму жамшид қилдилар. Шом маҳали Исмод шаҳзоданинг танҳо ўзини чодирига олиб кетди. Унга барча билганларини охиригача айтган ҳабашнинг гўё елкасидан тоғ ағдарилгандай, ўзини қушдек енгил ҳис этибди. Шаҳзода чодирдан чиқар чоғи Исмод унинг қўлига шартли белгилар туширилган ҳайвон терисидан қилинган харитани берибди.
      Тонг саҳарда улар йўлга тушишибди. Малика Земфира жўнаш олдидан шаҳзодадан шубҳакор бўлгани боис, махфий топшириқ бериб хуфияларини қолдириб кетибди. Улар олислаб кетишгач, хуфиялар Исмоднинг кетишини пойлаб туришибди. Сўнгра чодирга бостириб киришиб, оиласини гаровга олишибди. Исмод қайтиб келганидақаршисидаги манзарадан титраб, қўлидаги шифобахш гиёҳларни ташлаб юбоирбди.Ундаги сеҳр илми ҳам, бор қудрати ҳам сирдан воқиф бўлган шаҳзодага ўтгани сабаб, эндиликда Исмод оддий инсонга айланганди. Қолаверса, у асун боис, айтган сирини буткул ёдидан чиқарганди. Хуфиялар талаб қилаётган сирни айтишнинг сира имкони йўқ эди. Бун сўзга ишонмаган айғоқчилар хабашнинг ўғлини тиғдан ўтказишди. Исмод юрагининг бир парчаси узилиб тушганини ҳис қиларкан, аламдан инграб юборди. Она шўрлик ўзини ўғлининг жасади устига ташлаб, уввос тортиб йиғларди. Инжур ҳам қўллари боғлиқ ҳолда онасига жўр бўлиб, қалбни ўртайдиган оҳангда фарёд урарди.
       Бу вақтда шаҳзода Жаббарнинг кўнгли ёвузликни сезиб, дўстига кучини қайтариб бериш учун сеҳрли афсун ўқий бошлади. Исмоднинг кўзига қон югуриб, жаҳлнинг зўридан қинидан қиличини суғириб, соқчилар билан жанг қила бошлади. Земфира вақтдан фойдаланиб, қизини пана қилганча чодирдан чиқиб қочишибдилар. Бироқ, пойлоқчиликга қолган хуфялар уларни тутиб, қаршилик қилгани сабаб, уларни бўғиб ўлдириб қўйишибди. Қудрати қайтган Исмод шердек нара тортиб, соқчиларни бир ёғлиқ қилгач, чодирдан чиққанида истиробнинг зўридан додлаб юборибди. Исмод қочиб кетаётган қотилларнинг изидан қувиб етибди. Қулоқалри остида бутун саҳрони тутган жон аччиғидаги ўкириқлардан хабаш гангиб қолади. Унинг эгнидаги либослари қора қонга ботганди. Хушидан айрилган Исмод тун чоғида ўзига келгач, болари ва рафиқаси учун ёлғиз ўзи тўлин ой ёруғида лаҳм қазий бошлабди. Хабашнинг кўксинисўнгсиз изтироблар туғёни эзмоқда эди. Исмод яқинларини қабрга қўйиб, маликадан қасос олиш учун йўлга чиққанида, табиат ўз қора либосини йиғиб олмоқда эди. Бу вақтда карвон саҳрои кабирнинг шимоли-шарқидан эсувчи пассах шамолига қарши қийинчиликлар билан олға боиршмоқда эди. Шамол авжига чиққани боис, кичик қум барханларининг ортига бекинишга мажбур бўлишибди. Улар бу пана қум тепалик ортида, шамолнинг йўналишини ўзгартиргунча қолишга қарор қилишибди. Шаҳзода Жаббар ёрдамига қарамай, дўсти Исмоднинг тақдири аянчли якун топгани сабаб, унинг қаҳри туфайли дахшатли қум бўрони турганини биларди. Шамол тезлиги бир кеча-кундуз эсиб, сўнгра ўз йўналишини ўзгартиргани боис, улар тағин йўлга тушишибди. Кўп азоб-уқубатлар кечишиб, ниҳоят чўлнинг асосий сув манбаи бўлган Наҳа дарёсига етиб келишибди. Карвон соҳилда дам олиш учун чодир тикибди. Қадимда бу ерларда одамлар яшашмасди. Ёввойи ҳолда ўсган хурмо, анжир ва зайтун каби мевали дарахтларнинг сояси чарчоқни оларди. Бу дарахтларнинг меваларини очликдан тинка мадори қуриган, териси устихонига ёпишган аскарлар хушнуд ҳолда танаввул қилишмоқда эдилар. Ёз тугаб, куз фасли яқинлашгани сабаб, тадбирли кишилар меваларни қуёшда тоблаб, йўлга сафарига ғамлаб олишмоқда эди. Саҳронинг аксар жонзотлари тунда ов қилишлари боис, аскарлар навбати билан тунда овга боришарди. Шундай кунларнинг бирида Шаҳзода саҳар чоғи маликанинг шоҳона чодирига бориб, киришга изн сўрабди. У сарой аёнлари оқ чодирни тарк этиши билан анчадан буён кўзлаб юрган мақсадини қуйидагича баён этибди:
    – Малика зоти олиялари, мен айрим сабабларга кўра, ортга қайтмасам бўлмайди. Муҳим бир юмушни битириб қайтмоғим зарур. Мен қайтгунимча шу ерда ҳордиқ чиқариб туринглар. Менинг рухсатимсиз ҳеч ким бу ерни тарк этмаслиги керак. Аксинча бўлса, бирор кўнгилсиз юз бериши шубҳасиз. Мени кетишимга изн беринг.
       Малика Земфира ўйланиб турди-да, қошини чимирганча, шаҳзода ёнига келиб деди:
    – Шаҳзода Жаббар, нима сабабдан бизни тарк этаётганингизни айтмасангиз, кетишингизга асло изн бермайман.
        Малика сўзлаб бўлган заҳотиёқ юзини тескари бурди. Шаҳзода маликани ўзига қаратиб, унинг нигоҳига бургутникидек ўткир кўзларини қадаганча деди:
   – Сиз менга сафар давомида барча айтган ва қилган ишларимга рози бўлишга сўз бергандингиз-ку! Лафзингизда турмасангиз, сафарни шу ерда якунлаймиз. Ҳозироқ мени қатл эттириб, қасрингизга қайтишингизга тўғри келади. Сабаби: менга кетишимга изн бермасангиз, сизни ҳеч қаерга олиб бормайман.
      Бундай қўрс жавобни кутмаган малика анча вақт иккиланиб қолди. Кейин эсанкираганча деди:
   – Майли, кетишингизга рухсат бераман. Аммо, лекин эсингизда бўлсин, тезроқ ортингизга қайтинг. Сизга оқ йўл тилашдан бошқа чорам қолмади.
   – Қайта дийдор қадар, омон бўлинг маликам.
       Шаҳзода сўнгги бор маликани кўраётгандай маҳзун нигоҳи билан бир назар ташлади-да, дарҳол шахдам одимлар билан чодирни тарк этди. Малика бошқа фурсат бўлганида, албатта,  шаҳзоданинг изидан баттол ҳуфияларини юборган бўларди. Бироқ, сафар чоғи шаҳзоданинг сезгирлиги ва қудратидан буткул чўчиб қолган малика бу гал уни чодирида тинчгина кутишга аҳд қилди.
       Отининг эгарида ўйчан бўлиб бораётган шаҳзода Жаббар дўстини қайси йўл билан хатарли юмушдан қайтара олиши ҳақида бош қотирарди. У кўзлаган манзилига етгач, дўстини кута бошлади.
       Ниҳоят, кечга томон отнинг туёқлари тупури эшитилди. Олисдан кўзга элас-элас ташланаётган хабаш Исмоднинг жанг вақтларида киядиган қора ёпинчиғи шамол билан ўйнашарди. У ғазабдан қорамтир юзи янада қорайиб кўринарди. Шаҳзода узоқданоқ қадрдан бечора дўстини таниб, ёнига от чоптириб кетди. Улар кўришишгач, анча тортишувлардан сўнг, сирли равишда маҳфий режа тузишди. Кетиш олдидан қучоқлаб хайрлашгач, иккиси бир-бирига қарама-қарши томонга кетишди. Шаҳзода Жаббар келиши заҳотиёқ, йўл ҳозирлигини кўраётган карвон маликанинг рухсати билан йўлга тушишди.
       Карвон кимсасиз саҳрода ўлим ҳадя этувчи замин шамолларига дуч келишди. Улар кўп машаққатларни бошдан кечиришиб,  азобларга гирифтор бўлишибди. Қумли бўрон узоқ вақт давом этгани туфайли, шамол кўплаб навқирон аскарларнинг ҳаётига хотима ясабди. Бу вақтда деярли барча қўшинидан айрилган малика Земфира чуқур қайғуда эди. Шаҳзода тош юракли маликанинг аскарлари қабри устида биринчи бора унсиз кўз ёши тўкаётганини кўрди. Шаҳзода унда ҳам қалби  борлигига ишонди. Кўз ўнгида қанча одамларни жаллод чопиб ташлаганида, бир туки ҳам қилт этмаган малика эндиликда юраги қон бўлиб йиғламоқда эди. Маликанинг аввалги гўзаллигидан асар ҳам қолмаганди. Унинг навниҳол қаддини азобли сафар эгиб қўйган, анордай яноқлар сўниб қолган, жон олувчи қаро кўзлар ич-ичига тушиб қолганди. Нозик оқ билагойим бўлган билаклар ориқлаб эти суягига ёпишганди ва сочларидан мушки-анбар ҳиди қочиб, чанг-тўзондан майин сочлар дағаллашиб кетганди. Бироқ, ҳеч бир тўсиқ малика бу йўлдан қайтара олмасди. Барча ўлимдан қочиб яшашга ҳаракат қилаётган айни лаҳзада, малика аксинча, ажалнинг устига тик бориб, бирор қийинчиликка дуч келса, ўзига-ўзи “хали ҳаммаси яхши бўлади, аввалгидай фаровонликда умрбоқий яшайман” - деб ўзига далда берарди.         
      Шаҳзода маликага боқиб, уни атайлаб қийин йўллардан олиб бораётгани учун виждони азобланарди. Бироқ, ўтмишдаги хусумат алангаси унинг қалбидали муҳаббат оловини-да сусайтиришга қодир эди. Улар ҳозир шимолдан жануб томонга, яъни Талбат тоғлар тарфга йўл олишганди. Манзилга бир чақирим қолганда, қиш ойлари бўлгани боис, табиат интиқиб кутаётган жала қуйиб берди. Тоғдан сел келгани боис, улар пастликда харсанг тошлар орасидан паноҳ топишганди. Бир бурчакка тиқилиб олган малика совуқдан дағ-дағ қалтирарди. Тунда изғирин кучайиб, чўлни муз қоплади. Улар жала тингач, тонгдаёқ яна йўлга чиқишди. Улар тун палласидабулкул мадорлари қуриган ҳолда ниҳоят, Саҳрои Кабирнинг энг баланд тоғ чўққисига етиб келишди.
        Улар олдидаги энг катта муаммо чўққига чиқиш эди. Арқонсимон чилвирлар ёрдамида ёрдамида минг машаққатлар эвазига балапндлик аста-секинлик билан чиқиб биришмоқда эдилар. Уч тунларни ҳам бедор ўтказишиб, қояни забт этишди. Саҳрода изғиринли шамол эсиб, ундан қорнинг иси келарди. Кўп ўтмай қор муз аралаш ёға бошлади. Аёз суяк-суякдан ўтиб кетарди. Совуқдан кўкариб кетган маликанинг қийналаётганига ортиқ чидай олмаган шаҳзода устидаги йўлбарс мўйнасини олиб, гулҳанда қуринаётган маликанинг устига охиста ёпиб қўйди. Гапиришга ҳоли етмагани боис, малика Земфира ширин таббасум ҳадя қилди. Гулҳанни ўчирмай қўровуллик қилаётган шаҳзода Жаббар севгини мадҳ этиб, тунда шеър ёзарди. Мисраларни ҳайвон терисига рангли тош билан битаётган шаҳзоданинг кўзидан шашқатор ёшлар оқиб, қора соқолини юварди. Унинг юрагини ҳижрон ўртаб, алам азоб берарди.
      Улар қоя устинида эрта тонгда саман отнинг кишнашидан туриб кетишди. Баҳайбат йўрғанинг номи бежизга “Саман” эмаслиги эндиликда барчага аён эди. Тулпорни эгарлашни уддасидан чиққан инсонгина нома яширинган манзилга бора оларди. Шу сабабдан, шаҳзода Жаббар бор кучини тўплаб, уч-тўрт кун деган-да, йўрғани эгарлаб ҳамда минишга эришди. У жуда беҳол бўлишига қарамай, отнинг устида, маликага келгунча кутиб туришини айтиб, асов отни бир ниқтаб, қор уюмини атрофга сочганча елдириб кетди.
      Жаббар тун ярмидан оққанида самансиз, ёлғиз ўзи қайтиб келди. Тун  бўлишига қарамай, маликани туйнугини қоя харсанг тошлари тўсиб қолган, ғор оғзига олиб борди. Ғор ҳар ой тўлган маҳалда бошқа оламлар ва ўтмиш билан алоқа ўрнатиш йўлаги ҳисобланарди. Бу кеча эса айни ой тўлган, тўлиной тун эди. Бир неча фурсат ўтиб, ўнгур оғзини бекитиб турган ҳайбатли харсанг тошнинг бир томонга силжиганидан чиққан гумбурлаган товушлардан малика ва аёнлари қўрқиб кетишди. Шаҳзода бу ерга фақат ўзи ва маликанинг кириши учун рухсат берилганини айтганида, барча сарой аёнлари қаттиқ қаршилик қилишди. Малика уларни тинчитиб деди:
     – Мен бу масканга ажалимни бўйнимга олиб келганман. Шу боис, кетаётганимдан хавотир олманглар. Шу ерда қолиб бир неча кун қайтишимни кутинглар. Агарда ортга қайтмасам, дунёнинг исталган ерига кетишларинг мумкин. Отамга ёмон хабапр билан борсангиз, у сизларни омон қолдирмайди. Яқинларингизни фурсат топиб олиб кетарсизлар. Бу сизларга менинг малика сифатида бераётган энг сўнгги буйруғим бўлади. Азизларим, яна ширин дийдор қадар омон бўлинг!
     – Зоти олиялари сизга бахт ёр бўлсин! – дейишди барча сарой аёнлари бараварига.
        Малика чодир тикишни буюрди. У ўз чодирида аввалгидек шоҳона либосларни эгнига илиб, ўзига оро берди. Сўнгра чодирдан дадил қадамлар билан чиқиб, шаҳзодага эргашди. Улар ёруғлик таратиб турган нурафшон ғорнинг ичига киришгач, ғор оғзи харсанг билан қайта бекилди. Ошиқлар кучли кўз олдиларини кучли ёруғлик қамаштиргани сабаб, кўзларини ёпишга мажбур бўлдилар. Сўнгра таналарини қамраб олган қаттиқ оғриқдан беҳуш юмшоқ тупроққа йиқилдилар.Ўзларига келганларида, турфа гуллар очилган водийда ёнма-ён ётишарди. Гулларнинг бир-бирини такрорламас ифори димоғни ёрарди. Шаҳзода ва малика завфланганча муаттар ҳидлардан тўйиб-тўйиб баҳра олишарди. Шаҳзода бир қучоқ гулларни териб, ёрининг қаршисида тиз чўкканча чуқур нафас олиб, малика Земфиранинг севинчдан гул-гул ёнган яноқларига меҳр билан боқиб турарди. Унинг нигоҳида ишқ тимсоли намоён эди. Шаҳзода бир лаҳза, бир сония, бир нафасгина ҳисларини қалбида туғён ураётган севгисига эрк берди. Шаҳзода қўйнидан ҳайвон терисига битилган мактубни олиб, бедор ўтказган тунда битган шеърини маҳбубасига ўқиб берди:
        Эй, тиғ санчилган дил,
        Ёрга берилган кўнгил.
        Араб саҳросида бўлдинг қул,
        Ёр сени севгайми, бил.
   
      Шаҳзода Жаббар ортиқ азобга чидай олмай, ўрнидан туриб кетаётганида, малика Земфира унинг қўлларидан тутиб қолди. Малика унинг қаршисида тиз чўккач, баланд овозда ҳўнграб йиғлаб юборди. Жонингдан ортиқ кўрган кишинг сенга дил изҳори қилса-ю, унга жавоб бера олмаслик, ҳаётда бундан ортиқ алам, фожиа бўлмаса керак. Маликанинг бўғзини аччиқ изтироб бўғиб қўйгани боис, гапира олмасди.
       Шаҳзода қалбининг эгасини юпатиш учун қўлларини чўзди-ю, бироқ кўнглидаги акасининг нигоҳи бунга йўл қўймади. Саман от қайтиб келгунига қадар, ошиқлар мум ҳайкалларидай қотиб қолишганди. Худди, бу манзара гуноҳидан кечишини ўтиниб сўраётган бири гуноҳкор гумроҳ банда авлиё қаршисида айбини бўйнига олган одамга, бириси эса яхшиликка йўл кўрсатувчи олийҳиммат бўлган донишмандинсон унга тасалли бераётгандек эди гўё. Севишганлар отнинг кишнашидан ўзларига келишди. Шаҳзода ва малика от устида боришаркан, қалбларида гоҳ ширин, гоҳ аччиқ бўлган ҳис-туйғуларни дилтанг аҳволда боришарди. Уларнинг тиллари эмас, нигоҳлари ва мунгли кўзлари узундан-узоқ суҳбат қуришарди. Ниҳоят, ошиқлар кечга томон тузилишидан ибодатхонани ёдга солувчииздихом ёнида тўхташди. Тепаликда жойлашган иморатга зиналар орқали кўтарилиб бораётган севишганлар,  ҳеч вақт бу зиналар пиллапоясининг охири бўлмаслигини чин дилдан исташарди. Бироқ, бу фоний оламда барча нарсалар охирлидир. Шаҳзода эшик ёнига еткач, икки томонга эшик табақаларини ланг очиб юборди. Сўнгра, иккиси ҳам бинога қадам ранжида этишди. Хона балнд қилиб қурилган бўлиб, анча кенг ва салобатли эди. Аммо, хона ичида кўзга тшланадиган деярли бирор буюм ҳам йўқ эди. Фақатгина, зал ўртасида тахтга олиб борувчи узун йўлакка шоҳона қизил гилам тўшалган эди. Малика ва шаҳзода бинонинг шифтига чизилган ғаройиб суратларни ҳайрат билан томоша қилагнча тахт тараф боришарди. Шунда улар тахтга яқинлашганларида, кутилмаганда атрофдан қандайдир ғайритабиий товушлар эшитила бошлади. Тобора улар баландлашиб ҳамда тиниқлашиб борарди. Бу турфа хил товушлар бир-бирига зид бўлиб, бири қувончдан кулса, бири йиғлар, бири дод солар, яна бири ғазабдан бақирарди. Хуллас, бири иккинчисини босиб кетарди. Бирданига хонани қоронғулик ўз бағрига олиб, зулмат қўйнида кишини безор қилаётган овозлар шу ондаёқ тинди. Қоронғулик тарқагач, тахт устида ниқобдор, қора либосли нотаниш кимса ўтирарди. Шаҳзода ундан кимлигини сўраганида, у бир муддат сукут сақлади. Кейин дағал бўлса-да, мунгли овозда жавоб берди:
     – Менинг исмим Яфан бўлиб,  мен бир вақтлар жаҳонни зир титратган улкан салтанат эгаси эдим. Беҳисоб инсонларни бесабаб ўлдиртириб юборарди. Куч-қудрат, мислсиз бойлик, шон-шухрат мени тамоман инсон қиёфасидан маҳрум этиб, йиртқич маҳлуққа айлантириб қўйганди. Мен кунларнинг бирида мамлакатимга ташриф буюрган элчилардан боқий яшаш сири яширинган нома хабарини эшитибоқ, буткул ҳаловатимни йўқотдим. Кўп мамлакатларни кезиб, ниҳоят, сизлар дуч келган саман отни топдим. Саман йўрға мени шу ибодатхонага олиб келди. Бу ердаги барча кинфу(роҳиб)ларни қиличдан ўтказдим. Нома сақланаётган хонага бостириб кириб, кинфуларнинг башоратига қулоқ тутмай, дарҳол номани очиб ўқидим. Юзларим эса, оҳ... менинг юзларим жуда қўрқинчли тусга кирди. Вужудим ҳолсизланиб, оёқларимдан мадор кетиб йиқилдим. Ўзимга келганимда қаршимда кинфуларнинг отаси, яъни йўл бошловчиси оқ либосда менга ним табассум билан қараб турарди. У менга эндиликда гуноҳларимни ювиш учун сенга яна бир бор имконият берилади. Юзингни тилла суви юритилган ниқоб билан беркитиб, минг йил давомида эзгулик азобини тутганча, қалбингдаги ёвузлик билан кураш олиб борасан. Қайсибир куч сени мавҳ этса, тақдир ёзиғинг шунга боҳлиқ ҳолда ёки жаҳаннамнинг тўрига, ёки беҳишт кошонасига кирасан. Шу нарса  бўлсин: биргина  гуноҳ ёки  биргина савоб  тақдинингни ҳал этади, -дея кўздан ғойиб  бўлди. Мен эса минг йилдан буён номани қўриқлаб, эгасини кутмоқдаман. Башоратдаги  бир эркак, бир аёл сизлар бўлсаларинг,  буни  исбот қилишларинг лозим.
       Шаҳзода оғир хўрсиниб, тин олгач, маъюс кўзларини  Яфанга  қарата деди:
   – Бу дунёдаги  ягона сирни билишга ҳаққимиз  бор инсонлар  бизлармиз. Подшоҳ Яфан, сен биздан  исбот талаб қилмоқдасан. Майли,  сенга кимлигимизни  исботлаб бераман. Башоратда икки инсон, сенга маълумки, бир-бирига кўнгил қўйган бўлиши керак эди. Ҳа, биз ҳам бир-биримизни жонимиздан ортиқ севамиз. Бироқ, қалбимизда ҳеч бир ошиқ-маъшуқанинг дилида бўлмаган  бошқа туйғулар биза азоб беради. Бу яширин  ҳислар иккимизнинг ҳам қалбимизни ёндиради. Менинг юрагимда қасос нафрати, бевақт дунёдан кўз юмган акамнинг хуни бўлса, маликанинг руҳиятида ҳасад ва  бойликка бўлган ҳирс хукмрондир. У мендан фойдаланиб, умрбоқий  яшаш сирини билиб олгач, мени асфала софилимга юбормоқчи эди. Яфан, сен шу вақтгача уни нега ўлдирмаганим сабабини билишни истайсанми? Йўқ, бунга муҳаббатимнинг асло дахли йўқ. Дард  ва алам туфайли уни ҳам бир қилган зуғуми учун минг азобда жазоламоқчи эдим. Тақдир менга нисбатан бу қадар бешафқат бўлмаса! Уни азобга қўйсам, ўзим ундан ортиқроқ қийналаман. Аммо барига чидашим, акамнинг ва бошқа ёш навқирон баҳодирларнинг умрига зомин бўлаган маликагани қийнашга бардош беришим керак. Бизга номанинг жойини тезроқ кўрсата қол, золим ўз жазосини олсин.
      Яфан уларга ортимдан юринглар, дея имо қилгач, ўзи йўл бошлаб кетди. Йўлак охиридаги эшик ёнида тўхтаб, бирин-кетин хонага киришди. Ниқоьдор тоштахта устида турган буюмни шаҳзодага олиб берди.У ҳайвон терисига ўралганмактубни маликага узатди. Яфан уларни ёлғиз қолдириш мақсадида хонани унсиз тарк этди. Малика Земфира бунга жавобан хандон отиб кулди-да, кинояли оҳангда деди:
   – Мендан қутилиш учун бу ерларгача овора бўлиб, олиб келишинг шарт эмасди. Изимдан келаётган Исмодга ишора қилсанг кифоя эди. Менинг ўз ажалим билан ўлиб, жаҳаннам қарига равона бўлишимни истаётганинг аниқ. Йўқ, хомтама бўласан, мен ҳеч вақт номани ўқиб, ўзимга-ўзим ўлим сотиб олмайман. Мени фақатгина мактуб сирини билган одам ўлдириши мумкин.Сен аканг туфайли номани ўқишинг аниқ. Бироқ, қанча чиранма менга бўлган муҳаббатинг сабаб, мени ўлдиришга қўлинг бормайди. Сени ташқарида интиқ бўлиб кутаман.
      Шаҳзода маликанинг ортидан жимгина нигоҳ билан кузатиб қолди. Кўзларидаги ашкларни сидириб ташларкан, узун йўлакда либосининг этакларини судраб бораркан, малика ортига қарай олмасди. Шаҳзода хонада ёлғиз қолгач, терини очиб, темир бўлагини топди. Сўнгра, темир бўлагига ўйиб ёзилган сўзларни ўқий бошлади: “Бу номани кимда-ким ўқиса, унга икки нарса кўринади. Оқ либосли аёл кўринса, билингки бу яхшиликка ишорадир. Аксинча бўлса, яъни қора либосли эркакни кўрса, ёмонлик белгиси бўлади. Мактубни ўқиган яхши инсон умрбоқийликка, туганмас бойликка ҳамда зукко ақл эгасига айланади. У бегуноҳ тўкилаётган қонларга чек қўяди. Ёвуз инсон бўлса, бадбашара маховга айланиб, ажалга юз тутади. Номани қора тош билан эзиб, кўкка совириш лозим”.
       Кучли шамол туриб, атрофни зулмат қоплади. Шаҳзода кўзларида ёш билан ортга ўгирилганида, оқ либосда онаси унга мехр билан боқиб турганини кўрди. Қўйнидан акасидан қолган, ёдгорлик бўлган қора тони чиқариб, темирни эзғилаб ташлади. Шамол тиниб, зулмат тарқади ва онаси ҳам кўздан шу ондаёқ ғойиб бўлди. Хонага шамшир кўтариб кирган Яфан, тош кукуни ҳавога сочиб ташланиши билан бақирганча тутунга айланиб ҳавога сингиб кетди. Унинг руҳи эндигина эркинликга эришганди. Шаҳзоданинг галдаги вазифаси уни ташқарида кутаётган маҳбубасини қўлидаги шамшир билан ўлдириб, зулмга чек қўйиши лозим эди. У ўрнидан илкис туриб, қўлига шамширни олиди-ю, ташқарига отилди. Зиналардан югурганча тушиб, маликанинг ортидан от чоптириб кетди. Шаҳзода маликани жар ёқасидан топганида, у келма дея ишора қилгани сабаб, жойида тик қотди. Малика бошқача алфозда деди:
   – Аслида мен сен ўйлаганингдан ҳам кўра ёвузроқман. Сўнгги нафасимгача сени севаман ва чексиз нафратланаман. Шу вақтга қадар барча ишлар менинг рухсатим билан бўлган. Бироқ, муҳаббат қалбимни беизн эгаллади. Ёмон кўришингни билсам ҳам севдим. Сенинг вазифангнома сирини билиб, дунёдаги беқарорликка чек қўйишинг керак. Сенга атаб мен ҳам нималардир ёзмоқчи эдим. Афсуски, энди билсам, менинг қўлимдан келгани зулм қилиш экан. Шундай бўлса-да, сенга атаб нималардир ёздим.
       Малика қўйнидан бир парча ҳайвон терисини олиб, ўқий бошлабди.Унинг титроқ овози кўнгилни бузарди:
   – Мен сени ҳаётимни бергудай севаман. Қасосга тўла дилингни, нафрат билан боқувчи кўзларингни, ҳаёжондан титровчи қўлларингни севаман. Ҳа, уят бўлса-да, мен сени ошкора ва беҳад севаман. Азизим, қўлларинг қонга ботмаслиги учун арзимас жонимни фидо қиламан. Хаттоки, сени шаҳзода Жаббар чўпон эканлигингда ҳам севгандим. Сендан қутилишни истадим, аммо буни қилиш қўлимдан келмади. Сендан воз кеча олмадим. Виждон азобидан сени буткул халос этаман.
     
     Ишқинг кўнгил дафтари,
     Ошиқнинг дил каптари.
     Қизил сиёҳ билан битдим нома,
     Мактуб номи “Муҳаббатнома”.
     
     Маликанинг сўзларидан карахт бўлиб, турган шаҳзода ўзига келиб, унинг қўлларини ёйиб жарликдан ташлаш учун ҳаракат қилаётганини англаб, унга қўларини чўзиб, чопиб борарди. Бироқ, шаҳзода етиб келагнида малика Земфиранинг танаси жарлик тубига тушиб кетади.
      Шаҳзода маҳбубасини ўлимдан сақлаб қола олмади. Орқасига қараганида, унга дўсти Исмод кўзларида ёш, қўлида қилич билан турарди. Шаҳзоданинг икки юзини аламли кўз ёшлар ювмоқда эди. У бўғзида тиқилиб қолган форёд билан бақирганча деди:
   – Нима учун ўзингга мени мафтун этиб, сўнг ташлаб кетдинг? Нима учун менга эмас, ажалга қўлларингни тутдинг? Тақдир нега бунчалар золим бўлмаса, хаттоки энди мен севган ёрим изидан ўлолмайман ҳам?! Мен бахтиқаро, юрагимдаги дард билан боқий яшашга маҳкум маҳбусман. Нега, ахир?! ... Ким жавоб бера олади? Нима учун?...
      Ёвузлик устидан ғолиб келган эзгулик фариштаси муҳаббатдир!     


                                                       ЗЕБО ЗЕЙНУР
(Сапарова Зебинисо Давлат қизи)
                                                              O’zLiDeP    партиясининг   Сурхондарё
                                                              вилояти   Кенгаши  xодими

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога