Сеҳрли
тилсим
мистик-фантастик
қисса
Ер
юзида инсонлар яраганидан сўнг, аста-секинлик билан одамлар кашфиётлар қила
бошлашдилар. Бу кашфиётлардан бири ягона давлат қилиб, уни бошқаришда ақилли
инсонни шоҳ қилиш бўлди. Бироқ бу вақтда сеҳр-жоду ҳам авж олган эди.
Жодугарлар умур боқий яшаб, шоҳ бўлиш учун уларга сеҳрли тилсим керак эди. Бу
тилсим нима напрса эканлагини хатто жодугарлар ҳам аниқ билишмас эдилар.Ер юзига ҳукумронлик қилаётган давлатлардан бири форузларнинг вакилидан
бўлган Нал ўз ўрнини ўғли Шуҳга бўшатиб берди. Отаси ўрнига шоҳ бўлган Шуҳ жуда
зукко инсон эди. Башорат қилинишича келажакда унинг иккита қизи бўлиб, уларнинг
ўнг кўзидан қорачиғини сеҳр билан олишга эришган жодугар сеҳрли тилсимга эга
бўлиши мумкин эмиш.
Шу боис ҳам башорат амалга ошмаслиги учун шоҳ туғулачак
фарзандини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олди. Ниҳоят ойлар ўтиб, малика ширингина
қизалоқни дунёга келтирди. У доим бахт олиб келсин деб Бахтиой исмини беришди.
Бахтой ўн ёшга тўлгач, тўсатдан йўқолиб қолади. Шоҳ уни ҳамма жойдан
қидиртиради. Сара саркардалардан турфа мамлакатларга элчилар ва чопарлар
юборади. Бироқ бу урунишлар бесамар кетади. Охир оқибат йиллар ўтиб, шоҳ
тақдирга тан беради. Бунинг устига иккинчи қизлари Орзу дунёга келади. Бу
вақтда Бахтиойни ўғирлаб кетган жодугар, у вояга етгач қорачиғини сеҳр билан
олиб ўзини эса номалум оролга ташлаб кетади. Бу ер аёллар салтанати бўлиб, у
ерга бегона инсонларнинг қадами етмаган эди. Бахтиойни топишган навкарлар уни
малика Умидга топширишади. Малика Умид уни даволаб, парваришлаб, ўз қарамоғига
олади. Бахтиой зукколиги ва уддабуронлиги билан бошқаларни лол қолдирарди.
Малика Умиднинг фарзанди йўқлиги боис, Бахтиойни валиахт малика дея эълон
қилади. Малика Умид тўсатдан оғир бедаво дардга дучор бўлиб, тез орада оламдан бевақт кўз
юмади. Бахтиой унинг ўрнига тахтга ўтиргач улкан кема сослаттириб, бутун дунёни кўриш учун сафарга
чиқади. Малика Бахтиойнинг битта кўзи йўқлиги туфайли унга қарғиш теккан деб
ҳисоблаган эркаклар ва йигитлар унга уйланишни исташмасди. Бу мамлакатда
эркаларга нисбатан аёллар паст назар билан қарашар ва улар уй юмушларини оғир
ишларни бажар эдилар. Шу боис ҳам бу
мамлакат “Аёллар салтанати” деб номланади. Бу ерда ҳаттоки баьзи аёллар
эрларини аёвсиз калтаклашарди. Малика
Бахтиой ўзининг бахтсиз қисмати учун бошқаларни айбдор ҳисоблаб, қароқчиликни
ўзига касб қилиб олади. Сафардаги одамларнинг кемаларини талон-тарож қилиб,
бегуноҳ инсонларни қиличдан ўтказишдан завқланарди.Бу орада у излаган манзилини
яьни бир кўзидан маҳрум этган жодугарнинг қасрини топади. Жодугарга ҳужум
қилиб, уни ўлдирмоқчи бўлганда, жодугар унпи аврай бошлайди:
-Мени ўлдирганинг билан аввалги ҳолингга
қайта олмайсан. Шу боис мен айтган шартни бажарсанг, асл ҳолингга
қайтараман.Шартим шундан иборатки башоратда айтилишича асл ҳолингга қайтишинг
учун ҳамда мен ўз ниятимга етишим учун бошқа инсоннинг кўз қорачиғи керак
бўлади. Сен йўқолганингдан сўнг, онанг бечора азобга чидай олмай бедаво хасталикга
мутало бўлди. Отанг эса онанга эьтибор ҳам бермай, бошқа аёлга уйлани. Онанг
бедаво хасталикга ҳамда хиёнатга чидай олмай оламдан ўтди. Ўгай онанг яьни
малика қизлик бўлди. Унинг исмини Орзу қўйиб, малика дея эьлон қилишди. Ҳозир
уйигирма ёшида (25) бўлиб, жуда ҳам чиройли қиз бўлган. Агар сен уни ёнимга
олиб келсанг, кўзларингни ўз ҳолига қайтараман. Агар ёлғон гапирсам барча мабуд
ва худолар урсин.
Малика бахтиой жодугарнинг йолғон
сўзларига ишониб, ўз синглисига ёвузлик қилиш учун , ватанига жўнаб кетди.
Жодугар эса жуда ҳурсанд эди. Чунки подшоҳ Шуҳ биринчи фарзанди йўқолгани боис,
қизи Орзуни жуда қаттиқ назоратга олганди. Уни қандай қилиб, қўлга туширишни
билмаётган алвастининг омади чопганди. Ўз оёғи билан келган Бахтиойни жўнатиб
юбориб, уларнинг қайтишини кута бошлади. Бахтиой бу вақт ичида ўз ватанига етиш
учун, кечаю-кундузи тўхтамасдан кемасида жуда ката тезликда сузиб борарди. Унга
ҳамроҳлик қилаётган дўстлари булар
баҳайбат қорачадан келган ошпаз аёл Часу, новчадан келган кузатувчи Жаз ва
эпчилликда тенги йўқ Зару, куч ғайратга тўла Дали, камонсозликда устаси фаранг
Мокелар капитаннинг буйруқларинит сўзсиз бажаришарди. Улар ўз ҳўжайнилари учун
жонини ҳам қурбон қилишга тайёр эдилар. Ватанига етиб келган малика Бахтиой
дўстлари билан савдогарлар қиёфасида қасрга ташриф буюришди. Улар малика
Орзунинг ишончини қозонгач, бир кун тунда ўзларининг шум ниятларини амалга
оширишга киришишди. Уларни соқчилар танигани боис, қароқчилар тунда бемалол
соқчиларга оҳу қўшилган таомни олиб боришади. Улар таомдан заҳарланиб, тил
тортмай ўлгач, бахтиой ва шериклари қасрга осонина киришди. Малика Орзуни ҳимоя
қилиб туришган соқчиларни ўлдиришиб,маликанинг ҳосхонасига бостириб
киришадилар. Нозиккина маликани тезда ҳушдан кетказишади. Малика Орзуни
боғлаган ҳолда деразадан пастга авайлаб сассиз туширишди. Ўзлари ҳам тушишгач,
қаср эшиги томон отларини елдириб боришарди. Улар қаср дарвозасига етай
дейишганда, кимдир малика Орзуни алам билан бақириб чақирган овози олисдан
эшитилди. Бу овоз Бахтиойни тўлқинлантириб юбарди. Аҳир бу овоз онасининг
овозига жуда ўхшайди-ку, Бахтиой шиддат билан отининг бошини ортга бурганини
кўрган шериклари уни зўрға ортга қайтаришди. Уларнинг ортидан минглаб соқчилар
от чоптириб келишардилар. Малика
Орзуни қасрга олиб келган кишига подшоҳ катта мукофот ваьда қилганди. Шу
сабабли саркардалар ва навкарлар жон-жаҳди билан отлиқлар ортидан тақибни
кучайтиришардилар.Бахтиой уларни чалғитиш мақсадида ўрмон ичидан кета бошлади.
Чунки тун ярмида ўрмон жуда қўрқинчли ва адаштириш учун жуда қулай жой эди. Уларни
чалғитишга эришган Бахтиой ва ҳамроҳлари тезда кемага етиб олишлари зарур эди.
Улар кемага етиб келишгач, бирин-кетин кемага чиқишиб, лангарни олишади. Бироқ
кема денгиз соҳилидан узоқлашмасданоқ қаттиқ довул туриб, сув тубидан гўзал ва
баҳайбат сув париси чиқиб келади. Сув парисининг сочларининг рангги ўзгариб,
гоҳ оқ рангда гоҳ қора рангда жилваланарди. Париқиз Бахтиойга маҳсун боққанча
деди:
-Сен хато қилаётганингни ҳозир
англамаяпсан.Бу ахир сенинг ҳақиқий синглинг Орзу бўлади. Жодугар сени авраб,
йолғон сўзларига ишонтирган. Чунки у бошқа жодугарлар орзу қилган сеҳрли
тилсимга эга бўлмоқчи ва унинг мисли йўқ кучига эга бўлишни истайди. Сеҳрли
тилсимга эга бўлиш учун башоратда айтилган амалларни қилиши зарур. Баширатда
айтилишича сенинг ва синглингни ўнг кўзларидаги қорачиқлани сеҳр билан олиб,
наргиз гулига қўйилса, сеҳрли тилсимни кўрсатади. Сен бу йўлдан қайтишинг
лозим.
-Мен сўзларинга ишондим. Чунки бу қиз менга
ўхшайди. Қолаверса унга нисбатан қалбимда меҳр туйғиси туғилди. Мен ортга
қайтиб, оиламни жодугарнинг зулмидан қутқараман.
Улар ортга қайтишаётганда, бирдан осмонда
супургисида жодугар пайдо бўлади. У қаттиқ қаҳрланиб, Бахтиойга ўқрайганча
деди:
-Ҳавотир олиб, ортингдан қайтганим яхши
бўлибди. Акс ҳолда сен манави алвастининг сўзларига ишониб, ўгай синглингни
олиб кетардинг. Агар мен сеҳрли тилсимга эга бўлсам сенга ваьда бериб айтаманки, сени ўз ҳолингга
қайтараман.
-Ҳамма
сўзларинг йолғон, бу менинг қондош синглимдир. Уни ҳеч кимга бериб қўймайман.
Сен яхшиликча бу ердан даф бўл. Акс ҳолда менга берган азобларинг учун
ўлдираман.
-Ҳали шунақами, унда ўзларингдан кўрларинг,
жодугарлар маликасига ҳали ҳеч ким бас кела олмаган.
Ғазаб отига минган жодугар кучли сеҳрли
дуони ўқиди. Осмонда чақмоқ чақиб, денгизда аёвсиз довул бошланди. Бу вақтда
Бахтиой кема рулини ортга буришга ҳаракат қиларди.имкониятдан файдаланмоқчи
бўлган жодугарнинг йўлини сув париси тўсиб чиқади. Улар ўртасида шиддатли жанг
бўлади. Бу вақтда осмонни қора булут қоплаб, жала қуя бошлайди. Бахтиой соҳилга
етганда жодгуар сув парисини енгиб, уни денгизга улоқтириб, кемадагиларга ҳужум
қилади. Бахтиой ва шерикларини жодугар сеҳр билан кеманинг ҳар томонига
улоқтириб юборади. Орзуни супургисига мингаштириб,кемани тўнтариб ташлаб, бир зумда кўздан ғойиб бўлади. Ҳушига келган
сув париси Бахтиойни ва шерикларини қутқариб қолади. Сув парисининг сўзларига
кўра иккита кўз билан у сеҳрли тилсимни кўра олмас экан. Унга яна битта
кўз,Бахтиойнинг онаси яьни малика Запонинг кўзи керак бўлармиш. Шу боис Бахтиой
онасинип олиб, синглисини қутқариш учун жодугар ҳузурига тезроқ бориши лозим
эди. Уларнинг манзилга тез етиб олиши учун сув париси уларга тиллодан қилинган
бўлсада , жуда енгил сеҳрли кемани туҳфа этади. Бахтиой қасрга қайтиб,
ота-оанаси билан дийдиор кўришади. Уларга вазиятни тушинтириб, онасинип олиб
кетади. Отасига эса ватанини ҳимоя қилишни илтимос қилади. Улар сеҳрли кемада
тезда кўзлаган манзалга етиб келишади. Бироқ улар қасрга киришганда анча
кечиккандилар. Жодугар Орзунинг битта кўзидан маҳрум этганди.Улар Орзунинг
ёнига боришмоқчи бшлишганда, жодугар уларнинг йўлини тўсади.Агар Орзуниолиб
кетмоқчи бўлишса, қўйган шартига кўнишларини маьлум қилди. Шартга кўра сеҳрли
тилсимни қўлга киритиш учун онаси ҳам битта кўзини беришилозим эди. Акс ҳолда
Орзуни ҳалок этаман дейди. Бундан ғазабланган Бахтиой ва ҳамроҳлари қилич
ялонғочлаб, жодугар устига ташланишади. Бироқ жодугар сеҳр билан Бахтиойнинг
дўстларини ҳалок қилади. Бахтиойга қарата камондан заҳарли ўқларни йоғдиради.
Аммо Бахтиой мўжиза туфайли омон қолади. Бахтиойнинг юрагидан нур сочила
бошлайди. Жодугар сеҳрли тилсим
Бахтиойнинг юраги эканлигини билиб, унга ташланади. Бахтиой бор кучини
ишлатиб, жодугарнинг чангалидан қутулиб чиқади. Бахтиойнинг юрагидан майин овоз
таралади:
-Бахтиой сен атрофдаги яқин инсонларингни
қутқаришинг учун ҳалок бўлишинг лозим. Чунки мен сеҳрли тилсим юрагинг шаклида
сенда жойлашганман. Ўлимга тайёр бўлсанг, сени тарк этиб, жодугарни
енгаман”.Бахтиой йиғлаб, онаси билан видолашиб бўлгач, ўлимга рози эканлигини
билдирди. Бахтиойнинг юрагидан атрофга нур таратиб, миттигина пари қиз чиқиб
келади. Бахтиой шу заҳотиёқ нобуд бўлади.У жодугар биланузоқ жанг қилиб, уни
енгади. Жодугар енгилгач эриб йўқ бўлиб кетади. Атрофдаги инсонлар тирилади.
Бироқ Бахтиой ўрнидан қайта турмайди. Бироз вақтдан сўнг, ер қимирлаб қаср
бузила бошлайи. Улар тезда ташқарига чиқишади. Уммондан чиройли баҳайбат
маьбуда чиқиб келади. Унинг сўзларига кўра жодугарлик илми кучайиб,
маьбудаларга ҳам зарар етказа бошлайди. Маьбудалар барча жодугарларни енгишади.
Бироқ малика мақомидаги жодугарга кучлари етмайди. Маьбудаларнинг сеҳрли кучга
эга бўлган сеҳрли тилсим номи билан машҳур миттигина пари қизни жодугардан яшириш
мақсадида, шоҳнинг эндигина дунёга келган қизининг юрагига яширади. Ўзи эса
жодугар билан жанг қилади. Бироқ жангда ўзи енгилади. Жодугар уни сув парисига
айлантириб қўяди. Агар Бахтиой довюрак бўлмаганида, ҳатто сеҳрли тилсим ҳам
жодугарни енгга олмаслигини айтди. “Бахтиойни кўрсатган жасорати учун
унитақдирлаш мақсадида, уни қайта дунёга келтираман”-деди маьбуда. Маьбуда
ваьдасини бажариб, йилларни ортга ўтказиб, маликанинг тўғилажак кунига
қайтарди. Малика Заро ва Шуҳ қизи Бахтиойнинг туғилиши муносабати билан элга
зиёфат беради. Бахтиой ўн ёш (10)га уни малика деб эьлон қилишди. Отаси кўп
йиллар тахтни одиллик билан бошқаради. Кейин қизи Бахтиойга тахтни топширади.
Қолган умрини қизига ёрдам бериш билан ўтказади.Иккинчи малика Орзу опасини
жуда яхши кўрар ва яқин маслаҳатчиси эди. Малика Бахтиойга турли давлатлардан
шаҳзодалар қолини сшраб кела бошлайди. Келган совчиларга рад жавобини бериб,
фақатгина кўчада тиламчилик қилиб юрган дарвешнинг севгисини қабул қилиб, унга
ризолик билдиради.Тиламчи аслида денгизлар ортида жойлашган машҳур империянинг қироли эди.Буни сезган
донишманд малика унга турмушга чиқади. Синглисининг кўнгли империянинг иккинчи
шаҳзодасига тушганлигини сезган Бахтиой тўйни қўшалоқ ўтказишга қарор қилди.
Синглиси ва куёвини қиролича ва қирол дея эьлон қилади. Ўзи эса қирол билан
бошқа мамлакатга бахтиёр ҳолда юртидан жунаб кетади. Улар ўз мақсадларига
эришиб, бахли-саодатли бўлиб, мурод- мақсадларига эришишади. Улар қайтадан
туғилишларига қарамай, аввалги ҳаётидаги азоб- уқубатлар хотирасида мавжуд эди.
Маликалар кечирган бахтли ҳаёт олдида бу ёмон хотиралар қўрқинчли туш каби
хотираларидан изсиз йўқолди.
Сизларнинг бахтингиз маликанинг бахтидек
қувончга тўла бўлсин.
Сапарова Зебинисо Давлат қизи (Зебо Зейнур)
O’zLiDeP
Сурхондарё вилояти
Кенгаши
ходими
Комментарии
Отправить комментарий