Жаҳолатга қарши маърифат ёхуд “Оммавий маданият”га қарши курашишга даъват



“Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб  остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик ортириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий  негизларига  беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”.

Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Бугунги глобаллашув жараёнида ахборот ва ахборот технологиялари бошқаруви жадал суръатларда ривожланмоқда. Бу эса, ахборотни қабул қилиш ва узатиш имконияти сифатини янада оширди. Илғор ахборот техналогияларидан ижобий фойдаланиш инсон манфаатлари ҳамда илм-фан имкониятларидан самарали фойдаланишига мислсиз хизмат қилиши сир эмас. Бироқ, эндигина мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона фойдалана олармикан? 



Чунки, ахборотларнинг барчаси ҳам инсон камолоти учун хизмат қилмайди. Ҳозирги пайтда ёшларимиз мафкурасини бузишга қаратилган хатарли таҳдидлардан бири “Оммавий маданият”балосидир. Баъзи манбадаги маълумотларга кўра, “Оммавий маданият” тушунчали илк бор XIX асрнинг 50-йилларида бева аёлларнинг фарзанд кўришига табиий ҳодиса деб қаралган Европада пайдо бўлди. АҚШ да ҳам кейинчалик бу каби ҳодисалар кузатилган. XX аср ўрталарига келиб Европа ва АҚШда “оммавий маданият” атамаси олдига “эркин муҳаббат” каби ғаразли ғоя ҳам қўшилади.
 “Эркин муҳаббат” тарафдорлари бўлган айрим хорижий ёшлар маънавий маданиятини унутиб, никоҳсиз яшай бошладилар. Бунинг оқибатида, ноқонуний болалар дунёга келди, инсон нерв тизимига салбий таъсир кўрсатувчи куйлар пайдо бўлди ҳамда энг даҳшатлиси бир жинсли кишиларнинг никоҳга кириши содир бўлди. “Оммавий маданият”ни тарғиботчилари миллий қадриятларимизга мутлақо зид бўлган ярим яланғоч ётоқ кийимидан фарқ қилмайдиган либосларни кийиб юриши, тананинг турли аъзоларига тақинчоқлар тақиши ҳамда турли расмлар чиздириши ва ўзида беҳаёлик, зўравонлик, гиёҳвандлик, фирибгарлик, ичкиликбозликни акс эттирган кино фильмларни, реклама роликларини табиий нарсадек қабул қилиши миллатимиз учун катта фожиали хатардир. Афсуски, бу каби зарарли иллатларни ўзида жо қилган нарса-буюмлар, байрамлар, кинофильмлар ҳамда эстрада қўшиқлари юртимиз ҳудудига ноқонуний турли айланма йўллар билан сўроқсиз кириб келмоқда. Қолаверса, интернет сайтлари орқали ҳам ёшларимиз орасида “оммавий маданият”нинг зарарли иллатлари кенг қулоч ёймоқда.
Ўзида юқорида таъкидлаганимиздек, кўплаб зарарли ёд ғояларни мужассам этган “Оммавий маданият” нинг сифатсиз, аммо камалак рангидек жилоланувчи маҳсулотлари ўсиб келаётган ёш авлод онгига салбий таъсир ўтказиши аниқ. Бир қарашда уларнинг тарғиб этаётган ғояларида ғаразли мақсадларни пайқамаслигимиз мумкин. Бироқ, синчиклаб боқсангиз, унинг туб илдизида жирканч мафкуранинг ўзагини кўрасиз. Масалан, “оммавий маданият”ни тарғиб қилаётганлар томонидан ишланган кинофильмлар ҳамда мульфилмларда бош қаҳрамонларнинг аксарият қисми омадсиз, қўлида бир тайинли касб-ҳунари бўлмаган кишилардир. Уларнинг ҳаётида тасодифий “мўжиза” содир бўлади-ю, бош қаҳрамонлар бахтли бўлишади. Тўғри, ҳаётда баъзи бир ҳолатларда бу ҳодиса кузатилиши мумкин. Аммо, бу каби кинофильлар ва мультфилмларни томоша қилаётган ёшларимизнинг эртанги кунига бўлган интилишлари сусайиб, ғойибдан берилажак тасодифий “мўжиза”ни кутишга ўрганиб қолишади. Меҳнатсиз ва машаққатсиз бирор ютуққа эришишга ҳаракат қилади. Ёшлар ғоясида “индивидуализм” (ўз манфаатини ўзгаларникидан устун қўйиш) шаклланади ва мафкурасида “эгоцентрист” (худбинлик – ҳар бир нарсага ўзининг фикри билан баҳо бериш) ривожланади. Бугун ёш авлодни “оммавий маданият” таҳдидидан ҳимоя қилмасак, улар келажакда атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга лоқайд, юртнинг тақдирига мутлақо бефарқ қарайдиган танбал шахслар бўлиб вояга етиши аниқ. Шундай экан, жамиятдаги ёш авлод тарбиясига масъул бўлган ҳар бир инсон ҳозирданоқ “оммавий маданият” ғоясига қарши келагимиз эгаларини миллий маданиятимиз ҳамда миилий маънавиятимиз мафкуралари ва ғоялари билан озиқлантирмоғи даркор. Зеро, ҳурматли Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда: “Юксак маънавий бурчлар кеча ва бугун ўйлаб топилган эмас, улар инсониятнинг минг йиллик тарихи, ота-боболаримизнинг неча-неча авлодлари тажрибаси давомида юзага келган”.
Қисқа қилиб айтганда, “Оммавий маданият”га қарши курашнинг энг самарали усулларидан бири – ёш авлодни болалик чоғиданоқ миллий қадриятларимиз билан суғорилган юксак маънавиятимиз билан тарбияламоғимиз лозим. Қолаверса, ёшларга эркин фикрлашни, кийиниш одобини, дидли бўлишни, сўз одобини, ўз ғояси ва мафкурасига эга бўлишни ҳамда “Жаҳолатга қарши маърифат” руҳи билан курашишни ўргатмоғимиз зарур. Ана шундагина, дунёқараши кенг, замон талабларига тўла жавоб бера оладиган ёшларимиз ўзида турли бузғунчи ғояларни жамлаган “Оммавий маданият” маҳсулотларидан воз кечадилар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, миллий маданиятсиз ҳамда миллий маънавиятсиз ёшларни “комил инсон” қилиб тарбиялаб бўлмайди. Чунки, дарахт ўз илдизидан сув ичгани каби, одамзот ҳам буюк аждодлари томонидан қолдирилган миллий қадриятлар билан бахтиёр яшайди. Шу боис, ёшларимизни буюк аждодлар хотирасига садоқатли, ватанимизга чексиз муҳаббат, фарзандлик бурчи, катталарга ҳурмат –кичикларга иззат туйғусида тарбия берилиб, боланинг тафаккурида ташқи таҳдидларга қарши “иммунитет”ни шакллантирмоқ жуда муҳим масаладир.
Афсуски, орамизда “оммавий маданият”нинг фожиали оқибатларини кўриб турса-да, гўёки бу фалокат бизга зарар етказмайдигандек, эътиборини бу муаммога қаратмайдиган “тепса-тебранмас” одамлар ҳам бор. Бизнинг тинч кунимизни кўролмайотган четдаги ёғий ўзининг янги яширин қуроли билан эртага фарзанди онгига заҳарлаб ўзига қарши қўйишидан бехабар бу каби кимсаларни ҳам ғафлат уйқусидан уйғотиш, сергакликга чақириш лозим. Юртимиздаги ўзини шу юртнинг асл фарзандиман, аждодларимнинг муносиб ворисиман деб ҳисоблайдиган ҳар бир зиёли инсон огоҳ бўлиб, “оммавий маданият”га қарши жадал ҳаракатлар билан курашмоғи мақсадга мувофиқдир.


Сапарова Зебинисо Давлат қизи
O’zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши  ходими

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога