Мартин Иден фожеаси ёхуд бир буюк муҳаббатнинг сўниши “Мартин Иден” китоби буюк ёзувчи Жек Лондон ижоди билан биринчи танишувим эди. Мен адибга ушбу асари учун ғойибона ташаккур айтаман. Романда энг долзарб масалалар хусусан, ўз-ўзини билиш, ўзини ривожлантириш ва шахсни шакллантириш каби муҳим масалаларни ўз ичига олган. Менга айниқса руҳий психологик асарлар жуда ҳам ёқади. Барчамизга маълумки, “Мартин Иден” адибнинг энг машҳур романи ҳисобланади. Роман ижтимоий ва фалсафий хусусиятга ҳам эга. Ёзувчи Жек Лондон таржимаи ҳоли билан яқиндан танишаркансиз, ушбу асар адибнинг автогбиографик асари деб тахмин қилиш мумкин. Бундай ажойиб асар қандай вужудга келган экан-а?! Асар жуда содда ва жўн ёзилган ҳамда воқеалар ривожи ҳам бир оддийгина денгизчи йигит тилидан баён этилган. Бош қаҳрамон кунлардан бир куни тасодиф туфайли зодагонлардан бири Артурнинг ҳаётини асраб қолади. Мартинга миннатдорчилик юзасидан уни кечки тушликка таклиф этади. Мартин кечки тушликка борганида зо...
АЛВАСТИНИНГ
СИРЛИ ЧОРЛОВИ
Дўстим суҳбатлардан
бирида бошидан кечирган бир нечта
ғайриоддий воқеаларни сўзлаб берди. У ёшлигиданоқ жин-ажиналар борлигига ишонмас, улар инсонлар томонидан ўйлаб топилган
уйдирма деб ҳисобларди. Бироқ унинг ҳаётида сирли воқеаларнинг тез-тез содир бўлиши унинг фикрини буткул
ўзгартириб юборди. Бу воқеалар тубандагича рўй берди.
Айни қиш чилласининг
ўрталарида, кунларнинг бирида дўстим ухлаб ётганида уни қандайдир ғайриоддий
куч таьсирида уйғониб кетади. У алаҳсираб кўзларини очганида юзига ёруғлик тушиб
турганини ҳис қилади. Қаршисида турган қўрқинчли маҳлуқни кўриб, қўрқанидан
тили калимага келмай қолади. Алвасти унинг оёқ қисмида турганча, кўзлари
олайиб, оғзидан сўлакларини оқизиб турарди. У дир-дир қалтираганча ёнида ухлаб
ётган отасини туртиб- силтаб турғизишга ҳаракат қилади. Аммо унинг барча
уринишлари зоя кетади. Дўстим чорасиз қолганча маҳлуқга разм солиб қарайди.
Алвасти баланд бўйли бўлиб, унинг бўйи шифтга тегиб турарди.
У оқ рангда бўлиб, бутун
танасини қалин малла тук қоплаганди. Маҳлуқнинг тафтидан изғириннинг шамоли келиб
этни жимирлатарди. Алвастининг бошида бир жуфт шохи ҳам бор эди. Бўйнида халқасимон мунчоқлар
шода-шода бўлиб, осилиб турарди.Инсонни даҳшатга солувчи сўйлоқ тишлари ғажишга
шайлангандек ғичирларди.Маҳлуқнинг соқоли узун бўлиб, қорнигача тушган, ўзидан
нур таратиб, кўзни қамаштирарди.Кўзларининг қорачиқлари ва қошлари қора рангда
бўлиб, бурни ясси эди. Қизиғи шунда эдики алвастининг орқасида эшик ўрнида нур
сочиб турган туйнук ҳосил бўлганди.
Алвасти дўстимга қараб
номалум тилда ўдағайлаб бақиради.Сўнг унга ўқрайганча ёмон қараб тураверади. Энг
ҳайратланарлиси шунда эдики, унинг қўллари ва оёқлари қора мол туёқларидек эди.
Кейин алвасти уни туёқли катта қўли билан ёнига имлаб чақиради. Дўстим сал
ўзига келгач кўрпани юзига тортиб, ичидан калимасини қайтаради. Қаттиқ қўрқанидан
бошқа маҳлуқ томонга қарашга юраги бетламайди.У бу сирли воқеадан сўнг ажиналар
борлигига ишона бошлайди. Кунларнинг бирида дўстим хонада ёлғиз ухлаб ётганида,
уни катта опаси чақириб уйғотади. Карахт аҳволда атрофга олазарак қараганда
кўзи стол остида йиғлаб ўтирган қизга тушади.Номалум саб абга кўра қизни опам
дея ўйлаб опасининг исмини айтаганча унинг ёнига боради. Қиз йиғи овозига ўхшаш
ғалати товуш чиқарарди.
Алвастининг қўлларини
сўгал босган бўлиб, унинг устидан ботқоқнинг қўланса ҳиди анқиб келарди.
Алвасти қизнинг сочлари қора рангда бўлиб, паҳмоқ ва иркид эди. Қизнинг бурни сочлари орасидан
бўртиб чиқиб турарди. Юзини эса паҳмоқ сочлари беркитиб турарди. Алвасти
қизнинг қўлларини сўгал босган бўлиб, танаси қавариқлм ва жирканчли эди. Дўстим
уни бошини силаб, юпатмоқчи бўлганда алвасти қиз ғалати товушда чинқирганча
унинг қўлларини узун тирноқлари билан тирнаб ташлайди. Дўстим унинг ёнидан хафа
бўлиб кетганда унинг ўзи сўгалли қўллариини
чўзиб, уни ёнига чорлайди. Дўстим унинг ёнига бормоқчи бўлганда, отаси уни
исмини айтиб чақиради. Дўстим сергак тортиб кўзини очганда стол қаршисида
ўтирар алвасти қиз эса сирли равишда
ғойиб бўлганди. Дўстимнинг сўзларига кўра , бу воқеалар тунда эмас,
ўнгида содир бўлгандек аниқ ва тиниқ эмиш. У бу сирли воқеалардан сўнг
жин-ажиналар ҳақида ҳеч ким билан суҳбатлашмай қўйибди.
Алвастининг чорлови нимани
англатишини момосидан сўраганда, кўпни кўрган момоси дебди: “Жин-ажиналар
инсонлар олдига ёмон мақсадда ташриф буюришади. Уларнинг ёнига борган ва
сухбатлашган инсонларни чалиб кетади. Ундай кимсаларнинг ақлли заиф бўлиб
қолади. Тезда бошингдан айлантириб садақа бер болам”-дея жавоб берибди. Дўстим
садақа бергандан сўнг, алвастилар уни бошқа
бошқа безовта қилмай қўйибди. Инсон ҳаёти мураккаблик ва жумбоқлардан
иборат. Жин-ажиналарнинг борлиги эса исбот
талаб қилмайдиган қалб ҳақиқатига ўхшайди. Хулоса ўрнида шуни айтиш
мумкинки, ҳали ечилмаган жумбоқлар кўп уларни ҳал этиш эса инсоният тақдирига
битилган ёзиғдир.
Зебо
Зейнур
Популярные сообщения из этого блога
Эзоп масалаларида дидактика Эрамиздан аввалги VI асрда яшаб ижод этган қадимги грек масалчиси Эзоп Лидия шоҳи Крез саройида хизмат қилган. Эзоп масалларининг воқеалари ихчам баён этилиши, ғоявий жиҳатдан пухталиги, мулоҳазаларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Эзоп масаллари Европа масалчилигини шакллантиришда асосий рол ўйнаган. II асрда яшаган Юнон масалчиси Бобрийдан Криловгача Эзоп масалларидан илҳомланганлар ва ўз даврларига мослаб ижодий ривожлантирганлар.
Марказий Осиё мутафаккирлари асарларида комил инсон образи ҳамда инсонпарварлик ғояларининг миллий тарбия тизимидаги зарурати Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда. Буюк аждодларимизнинг ва ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда. Ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига айланмоқда. Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Жаннатмакон юртимизнинг истиқлолга эришуви халқимизнинг миллий маданиятини қайта тиклашга имкон берди. Собиқ шўролар ҳукумати даврида аждодларимиз хотирасини ерга уриш, тарихимизни фақат бир томонлама ёритишдек ғоялар ҳукмрон эди. Мустақиллигимиз шарофати ўлароқ, ватанимизнинг шонли тарихи борича ёритилиб, ҳур фикрлаш имконияти берилди.


Комментарии
Отправить комментарий