БЎРИ  САДОҚАТИ


Жек Лодоннинг  “Оқ  Сўйлоқ “ номли қиссасида  бир бўри боласининг  бошидан кечирган  воқеалари қизиқарли  тасвирланади.Оқ Сўйлоқ болалигиданоқ меҳр шавқат кўрмай ўсади.



Ваҳшийлик унинг қон-қонига сингиб кетади.У дунёга ёлғиз меҳр қўйган жонзоти бу унинг онаси Кичи эди.Бироқ  бераҳм инсонлар оқ  сўйлоқдан онасини ҳам тортиб олади.Оқ Сўйлоқнинг биринчи ҳўжайини Кулранг Қундуз ҳинду  қабилаларининг  бирининг  вакили эди.У Оқ Сўйлоқни ҳеч қачон эркаламайди.Отаси бўри авлодидан бўлган, онаси ит бўлган Оқ Сўйлоқ атрофнинг унга етказган чексиз жабр-у зулмидан ҳаддан ташқари ваҳшийлашиб кетади.У  инсонлардан қўрқанлиги боис итоат этади.У заифни эзиб кучлига бош эгади.Унинг табиатига  эзгу ҳис-туйғулар бегона эди. Ёзувчининг маҳорати шунчаки у бир бўри боласи тимсолида инсонлар қиёфасини очиб беради.Бўри инсонлар сингари ўйлайди.Агар унинг ҳаётида Лип-Лип исмли ваҳший ит ва кучуклар галаси бўлмаганида ёки Кулранг Қундуз,Хушрўй Смитт сингари меҳрдан бебаҳра  бўлган инсонларга дуч келмаганда у бу қадар қонхўр бўлмасмиди? Яна ким билади дейсиз.
Бироқ  у ҳаётида шу каби ваҳший одамлар ва итларга дуч келади. Ҳаётда яшаб қолиш учун бор кучини сарф етади.Мен асарни ўқир эканман,Оқ Сўйлоқ бошидан кечирган ҳар бир воқеа ҳодисадан сабоқ чиқариб бордим. Ёмондан яхшига айланган Оқ Сўйлоқ  ҳаётида эзгулик ҳар доимо ёвузлик устидан ғалаба қозонажагини исботлайди. Ёвузликнинг ташқи кўриниши қудратли бўлсада унинг энг заиф икки томони бўлади: Бири ёлғизлик ва яна бири  қўрқувдир.Оқ Сўйлоқ  ваҳший бўлган онларда  унда шу икки хислат табиатига хос эди. Кейнчалик у ўз биродарларига  қўшиладиган ва қалбидаги қўрқувни енгиб жасур қаҳрамонга айланади. У меҳр-муҳаббат туфайли инсонлардан қўрқиб фақат уларга итоат этишни эмас, балки уларга садоқат кўрсатишни ҳам ўрганади. Садоқат туфайли у эгасини ҳаётини сақлаб қолиш учун ажалга тик боқиб, кўксини ўқга тутиб беради.Мен бу лаҳзаларга ҳаяжонланиб наҳотки энди бахтга эришган Оқ  Сўйлоқ  вафот этса, тақдири фожеали тугаса, бу кўнглимга қаттиқ  оғриқ пайдо қилди.Бироқ ҳафа бўлишга ўрин ҳам қолмади. Шимол табиатига яъни  унинг инжиқликларини  енган бўри яна бир бор ажални енгиб ҳаётга қайтди.У бу сафар фақат ўзи учун ҳаракат қилмайди. Оқ Сўйлоқ ўзи меҳр қўйган инсон Уидон Скотт учун ҳам ажалга  чап бериб ҳаётга  қайтди.
Асарда яна бир қаҳрамон она бўри Кичи образи жонли тасвирланган. Кичи гарчи ит бўлсада,бўриларга қўшилиб улар сингари ваҳший бўлиб кетади.Кичи учун эркак бўрилар олишгани бир-бирини бўғизлашганда роҳат қилиб томоша қилиши,унинг табиати шимол табиати ўрнатган “кучлиларгина ҳаётда яшашга ҳақли” қонунига амал қилгувчи ваҳший бўри бўлиб етилади.У вазият кескинлашганда  ягона боласининг ҳаётини асраб қолиш учун яна одамлар орасига қайтади.Кичи боласини бу  билан ваҳший ҳайвонлар чангалидан асраб қолади.Бироқ Кичи бу иши билан Оқ Сўйлоқни ҳаётида кўплаб жабр-зулмларга солишини билганида эди.Балки уни бу ерга олиб келмас эди-ми? Балки бу тақдир ёзиғидир. Нима бўлган тақдирда ҳам гарчи ҳайвон бўлсада Кичи Оқ Сўйлоқнинг ҳаётини ички бир оналик ҳиссиёти билан сақлаб қолади. Оқ Сўйлоқ онасини яна қайта учратганда, унинг ёнига бормоқчи бўлганида, Кичи уни ҳайдаб солади. Чунки бўрилар болаларини бир ёшгача эслаб қолишар экан. Шундан сўнг, унитиб юборишар эдилар. Кичи яна болалагани  боис, болаларини Оқ Сўйлоқдан қизғанади. Она ва бола ўртасидаги тўқнашув Оқ Сўйлоқнинг қалбига оғир жароҳат етказади. Алалоқибат, Оқ Сўйлоқ  ваҳшийликдан қутуриб кетади. Кейинги бор она ва болаларнинг учрашуви ҳам кўнгилсизлик билан тугайди. Кичи гарчи боласини унутган бўлсада Оқ Сўйлоқ меҳр кўрган ҳамзотларидан бири у эди холос.
Оқ Сўйлоқнинг отаси Биркўз қари бўлишига қарамай аййор ва жуда бераҳм эди. У шу хислатлар туфайли ҳаётда омон қолган эди. Унинг бир кўзи жанглар давомида оқиб тушганди. Шунга қарамай у бир кўзи билан ҳам моҳирона ов қила оларди. Биркўз фарзандларига меҳрибон ота сифатида уларга егулик ташийди. Бироқ шимол қонуни уни ҳам ҳалок этади. Оқ Сўйлоқ биринчи овга чиққанда қонхўр она латчага қарши курашади. Енгилган вақтида Кичи унинг жонига оро киради. Кичи ва Оқ Сўйлоқ она силовсин билан ҳам жанг қилади. Ҳаёт Оқ Сўйлоқни абжир, чайир ва қўрқмас қилиб тарбиялайди.У жангда йиқилмас эди. Оқ Сўйлоқ  ҳаётида икки бор йиқилади. Биринчи бор очликдан, тутқинликдан, ҳолдан тойгани боис мағлубиятга учраган бўлса, иккинчи бор урғочи итга қарши жанг қилиш мумкин бўлмагани боис йиқилади. Бу урғочи овчарка Колли номли ит унинг ҳаётини дастлаб  заҳарга айлантирган бўлса, кейинчалик унинг қалбидан чуқур жой эгаллайди.
Оқ Сўйлоқни биринчи эгаси Кулранг Қундуздан ташқари унинг ўғли Клу-Куч ва рафиқаси Мит-Са ҳам айовсиз қамчи билан уни савалашарди. Оқибатда у мисли кўрилмаган айёрликларни ишлата бошлайди.Мисол учун  Оқ Сўйлоқ  рақибини бир лаҳзада кекирдагини ёриб, нариги дунёга равона қиладиган қонхўр бўрига айланади. Меҳр-муҳаббат ҳаттоки шундай қонхўр бўрини ҳам вафодор ювош итга айлантиради. Бир сўз билан айтганда “Оқ Сўйлоқ “ қиссаси инсонларни бир-бирига меҳирли бўлишга ундайди. Яхшилик, эзгулик  туфайли барча қонхўрликларга, ваҳшиликларга, ёвузликларга қарши курашда алалоқибат  ғолиб бўлиши ўз исботини топакди. Менинг асардан хуласам шуки Оқ  Сўйлоқни  одам фарзанди деб тасаввур қилсак, унга берилган тарбиянинг натижасида унинг руҳий олами рўйи-рост очиб берилган. Демак болага хам тўғри ёки нотўғри берилган тарбия туфайли фарзанднинг эртанги  куни белгиланишини ҳурматли ота-оналар ҳеч қачон унутмасликлари лозим. Асар сюжети мароқли воқеа-ҳодисаларни қамраб олган. Қисадаги ҳар бир воқеа инсонни ўйлатиради ва кишига тўғри йўл кўрсатади.
Сапарова Зебинисо Давлат қизи

(Зебо Зейнур)

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога