Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мангу ёрқин хотирасига бағишланади
Ким эдигу ким бўлдик?
«Биз ўтган даврда амалга оширган ишларимизга баҳо берар эканмиз, «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?» деган савол асосида уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзимизга чуқур тасаввур этамиз. Айни вақтда «Эртага ким бўлишимиз, кандай янги марраларни эгаллашимиз керак?» деган савол устида ўйлашимиз, нафақат ўйлашимиз, балки амалий ишларимиз билан бунга жавоб беришимиз лозим».
И.А.Каримов
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти
Совуқ бошланиб, қишнинг изғиринли кунларида лойга беланган одамлар, пахтазорларда чаноқларда музлаб қолган пахта сарқитларини териш билан овора. Аёзли кунлар бошланиб, қаҳратон қиш тунлари ўтмоқда эди. Далани қалин қор қоплади. Кишилар қорни ғарч-ғурч босиб, пахтазор оралаб хамон музлаб қолган пахта қолдиғларини теришмоқда эдилар. Бу аянчли манзарани қалин шинельларга бурканишиб, от устида Ижроқўм вакиллари ҳамда колхоз парткоми кузатиб туришарди. Бели қотиб қолган ёш жувонлар бир лаҳза иссиниш учун қўлларини бир-бирига ишқаб, пахта теришдан тўхташган маҳал, гарданига кесак келиб тегарди.
– Ҳой, мунча анқаясан? – дея ўшқирарди бригадерлар.
Ўзлигин унутди, виждонин ютди,
Иймонин йўқотди, изидан тушди
Излади, топди зиёли ўғлонларин
Ортидан отди, шоири дўстларин
Сотган шўролар ...
Миллатимнинг қонини
Ичган шўролар...
Мана сенга ўша, яша шўролар
Шўрингга-шўрва тўккан ўшалар.
Тўрт томон бепаён, чексиз пахтазор,
Пахтазор адоғи қўшқатор тутзор.
Тутзорларда тизилган, беланчаклар турна қатор
Белларидан боғланган, чилладаги чақалоқлар
Мана сенга ўша, яша шўролар
Шўрингга-шўрва тўккан ўшалар.
Қор тинган, аммо ҳамон осмоннинг қовоғи солиқ эди. Ҳамма ёқни тизза бўйи қор босган, қалин қор қоплаган бу далада пахта теримчилар куни бўйи шу зайлда оғир меҳнат қилишмоқда эдилар. Ҳаммалари қорда залворли излар қолдиришиб, икки букилганча музлаган чаноқларга хорғин ва маюс қўл чўзишади. Бўлди, эртанги кунга бўлган ишонч сўнди, бепоён дала, оппоқ қор ястаниб ётибди.
Кунларнинг бирида қорли бўрон бошланди. Бешафқат шамолнинг адоғи кўринмайди. Термизнинг афғон шамоли қишда қутириб кетади. Томларда, дарахтларда увиллайди, ўкиради, чийиллайди. Дарахтларни эгади, букади, «қарс-қарс» синдиради. Ҳаммаёққа даҳшат солади. Шивалаб ёғаётган қорни ўз майлига қўймай тўзғитади, олис-олисларга учириб бориб пастқамликларга, зовурларга, бурчак-бурчакларга тиқиб ташлайди. Ўшанда ҳам, бригадерлар теримчиларни даладан чиқармай пахта теришга мажбур қилишди.
Кунлар-ойлар шу алфозда ўтиб бормоқда эди. Болалар юпун кийимларда, қахратон қишнинг аёзидан пахта чаноқларини тутган қўлчалари кўкариб кетар, ёш гўдаклар қўлларини исситиш илинжида бармоқчаларини бириктирганча пуфлаб, ишламай қолган қўлчаларини бир-бирига ишқаб, теримчилик қилишда давом этиришарди. Қорни нонга тўймай улғайишаётган нодрасидаларнинг, пахта чаноғидан шилинган ачишиб оғриётган қўлчаларига, оналари тунлари куйдирилган пахта мой суриб қўйишарди. Бола-чақа боқиш, катта қилиш қийин. Қобил аканинг ота-онаси оламдан ўтганига анча бўлган, хотини касалманд, фарзандлари ҳам бошқа қишлоқ болалари сингари нимжон. Ёнига кирадиган, елкадош бўладиган бирон яқин кишиси йўқ.
Тун чоғи уй ичи зим-зимистон бўлиб қолган, деразадан ҳам ёруғлик тушмас, ойсиз кеча бўлиб, печкадаги ўтин солиб қўйилган оловнинг ҳам ҳовури пасайган, ҳар замонда “чирс-чирс” деган овоз чиқар, ташқарида кучли шамол тиниб, қор ёғаётганини билдирувчи шивирлар сезилар-сезилмас эшитилмоқда эди. Осмонни булут қоплаб, қор яна ёға бошлади. Ота кичик ўғлининг аҳволидан қаттиқ хавотирда эди. Эркинжоннинг таом емоққа ҳам мажоли етмади. Муздай кўрпа-тўшаги энди анча исиб қолган, болани яна жиққа тер босганди. У нималардир деб алаҳсирай бошлади. Хуриятхоннинг сўзлари тўғри эканини, ўғлининг дарди жиддийлигини энди тан олди. “Ҳечқиси йўқ, ўтиб кетади. Чидайди, бундан баттарларига ҳам чидаган”, деб ота охиста пичирлаб ўзига таскин берган бўлди.
Майли сен яшагин, яшайвер Шўро.
Пахтазор узра, оғу сепилган
Ошингни ошайвер, ошайвер Шўро
Мана сенга ўша, яша шўролар
Шўрингга-шўрва тўккан ўшалар.
Дала-тузнинг тупроғу кесакларини ҳам музлатадиган совуқ кунлар бошланди. Уч кун аввал ёғиб ўтган ёмғир тупроқни шиббалаган, йўлдаги халқобларда ой жимирлар, узокда ит ҳурар, йўл охирида машина чироғи саробга ўхшаб кўринар эди. Ўчоқ бошининг усти қамиш, атрофи очиқ, ғўзапоя аранг ўт олди, Хуриятхон қозон қопқоғини олиб, гўжани тўкди; нам ғўзапоянинг олови паст, тутуни аччиқ эди, овқат исигунича, чамаси ярим соатларча вақт ўтди. Эрталабки нонуштадан сўнг кичик ўғлини кўрпа-тўшакка ўраб, катта ўғли Озодбекга укасига қараб туришни қайт-қайта тайинлаб, орқасига қарай-қарай далага кетди. Тўрт фаслда ҳам шу аҳвол эди.
Хуриятхон баҳор ва куз фаслларида далада чопиқ-ягана қилар, куз ва қишда эса бошқа хотин-қизлар сингари пахта теримига чиқар, шомда уйига қайтар, келибоқ ўчоққа уннар, овқатидан дихлофос ҳиди келар, ўзи бу вақт оралиғида ҳамири кўтарилгунича, болалари кийимини ювиб, дорга осар, тандирга олов ёқар, зувала қилар, нон ёпар, шоша-пиша нонушта ҳозирлар, битта нон солинган тўрвасини кетмонига илиб, кичик ўғлини бирга опичлаб, далага равона бўлар, бу муштибор ярим жон аёл бир фурсат ватқ топди дегунча каштани қўлига олиб, тўқишга ўтирарди. Бозор куни Қобил ака бу тўқилган бежирим ярим тайёр маҳсулотларни шаҳарга олиб бориб, арзон гаровга пуллаб келарди. Бу пулдан онаизор Озодбек учун перо ҳамда сиёҳдон умуман бир ўқувчи учун керакли бўлган ўқув қуролларини олиб берарди. Агар пул озроқ ортиб қолса, кичиги Эркинжонга қанд-қурс олиб берарди. Ҳар тонг катта ўғлини Қобил ака уйғотар, мактабга жўнатар, кейин ўзи ҳам пахта териш бошқа вақтларда тракторида ер оғдариш учун далага ошиқарди.
Бутун йил бўйи итдек тиним билишмасди, куну тун ишлашарди ва мана йил охирида калтакланган одамдек шалвираб касал бўлиб қолишарди. Ўн олти соатлик иш кунидан кейин Қобил ака уйга қайтиб, уст-бошини ечмай хотини солиб қўйган ўринга чўзиларкан, баъзида кечки таомни ҳам танаввул қилмай қотиб ухлаб қоларди.
Қош қорая бошлаган, ярим ой тиккага кўтарилган, сийрак булутлар орасидан юлдузлар ғира-шира кўринар, кеч туша бошлаганди. Тун яримдан оққанда Қобил ака қаттиқ чарчаган бўлса-да, дилбандидан хавотирланиб, ухлай ҳам олмаётган эди. Ўғилчаси туни билан йўтали хуруж қилиб, иситмаси тушмади. Докторга пул тўлаш керак, ўз-ўзидан равшанки, уларнинг докторга берадиган пули йўқ. Бу оила қуллардек машаққатли кун кечиришарди. Хуриятхон ҳам эри ҳам мардикор сингари туну-кун тиним билмай меҳнат қилишар эдилар. Аммо колхоз берган ақчага зўрға рўзғор тебратса бўларди.
Юзи заҳилгина бўлиб қолган беш ёшар гўдак бамисоли ўт каби танаси ёндирганидан инграшга ҳам мадори етмай, нуқул йўталарди. Бу кетишда боласи адойи тамом бўлишини ўйлаган ота номаълум томонга эрта саҳарда чиқиб кетди. Хуриятхон эридан хафа эмасди. Чунки у истаган тақдирда ҳам ўғлини шифокорга кўрсатишга, у буюрган дори-дармонни олиб беришга қурби етмасди. Буни у яхши билар, ҳаётидан нолиш бефойда эканини ҳам ҳис қиларди. Ҳорғинликдан суяклари зирқилласа-да, шўрлик аёл боласининг бошида парвона эди.
Тушга яқин бригадер келди. Боланинг аҳволи оғир эканини кўрса-да, ўзини кўрмаганликка олди. Далага чиқишмагани учун қаттиқ койиди. Онаизорнинг оҳу-ноласига парво ҳам қилмади. Эртадан пахтазорга бориш кераклигини тайинлаб чиқар чоғи:
-Буйруққа бўйсунмасанг, эрингни сиёсатга қарши чиқаяпти, мехнат қилишдан бўйин товлаяпти, халқ душмани деб, Сибирга сургун қилиб юбораман. Эсиз, рози бўлмайсан-да, акс ҳолда иккинчи хотин қилиб олган бўлардим. Қобил сингари ношуд эрдан кўра, менинг қасримда айшу-даврон қилиб юрардинг. Сендай ҳур малаклар жаннат каби ҳаётга лойиқ.
-Йўқол ифлос, номаҳрамга ёмон ниятда қараган кўзларинг оқиб тушсин, илоҳим-дея Хуриятхон дод солганча бригадерни уйидан қувиб солди.
Қорни катта, юзи чўтир Мардон бригадер бу жувоннинг эл олди-да шармисор қилгани учун қасд олишни кўнглига тугиб қўйди.
Шомга яқин Қобил ака уйига бир рус шифокори билан қайтди. Шифокор ўғлини кўргунча, чала рус тилини билгувчи қўшниси урушда бир қўлидан айрилган Шомурод бобони олиб чиқди.
Шифокор Иван Иванович болани обдон текшириб, унга битта укол қилиб қўйди-да, секин келиб, Шомурод бобонинг ёнига жой олди:
- У ребёнка, состаяние очень тяжолое. У него желтуха, очен позно обрашались к врачам. Я сделало все вазможно всё. Но ребёнок, до утра недаживёт. Так что простити меня. Нис чем немагу помочь.
- У ўғлингизни даволашни истардим, бироқ энди кеч деди. Уни уйғотмасангиз, тинчгина жон бераркан.
Рус шифокор кўз ёшларни боланинг ота-онасидан яшириш учун дастрўмоли билан юзини артган бўлиб, кўзойнаги остидан сизиб чиққан кўзёшларни сидириб ташлади.
Эркинжон тонгда жон берди...
Оила оғир мотамда эди. Қахратон сувуғи суяклардан ўтиб кетарди. Озодбек укасининг жажжи қўлчаларни сўнгги бор силаркан, гўё у яна чучук тили билан “Акажон” деб чақираётгандай туюларди.
Оқ ажал ёғилди, еру-кўкдан
Далалар боғларинг кийди оқ кўйлак
Оппоқ қордайин, ёки оқ пардайин
Мана сенга ўша, яша шўролар
Шўрингга-шўрва тўккан ўшалар.
Заҳри қотил келтирди касал
Мисли жон олгувчи бемаврид ажал
Мурғак жон бергувчи минглаб гўдак
Мотамсаро оналар кийди кўк кўйлак.
Мана сенга ўша, яша шўролар
Шўрингга-шўрва тўккан ўшалар.
Орадан йиллар ўтди. Озодбек балоғат ёшига етиб, армия сафига чақирилди. Ота-она ёлғиз ўғлини олиб қолиш учун кўп ҳаракат қилди. Бўлмади, уни кузатишаётганларида, Хуриятхон ўғлининг қулоқларига шивирлаб:
-«Кўнгил сен бунчалар нега
Кишанлар бирла дўстлашдинг?
На фарёдинг на додинг бор,
Нечун сен бунчалар сустлашдинг?-
Тириксан ўлмагансан,
Сен-да одам, сен-да инсонсан
Кишан кийма, бўйин эгма,
Ки сен ҳам ҳур туғулғонсан!...» (Чўлпон, «Кўнгил» шеъри)-деди.
Орадан йиллар ўтди. Озодбек қайтиб келди. Шўро замони охирлаб қолган кезлар эди. Бир томонда бемақсад Афғон уруши бошланиб кетди. Икки фарзанднинг отаси бўлган Озодбек урушга кетди. “Ўзбек иши” баҳонасида халқимиз бошига оғир мусибатлар тушиб, бегуноҳ кишилар қатағон қурбонларига айланишди. Улар орасида мусичага ҳам озор бермаган Қобил ота ҳам бор эди. У киши ҳам бошқа жабирдийдалар сингари совуқ Сибир ўлкасига бир неча йилларга сургун қилинди. Чўтир юзли бригадер Мардон ўчини олган эди. Хуриятхон ўғлининг ҳамда турмуш ўртоғидан бир вақтда айрилганига бардоши етмади. Бир йилдан сўнг жанозаси ўқилди. Бир ёқдан Афғондан, темир тобутларда ёш норғул йигитларнинг жасадлари келса, иккинчи томондан совуқ Сибир ўлкасидан бевақт ҳаётдан кўз юмган айбсиз айбдор, тухмат балосига дучор бўлган юртдошларимиздан уларнинг оилаларига кун-куноша қорахатлар келиб турарди. Бу фожиалар худди бугунги кунда дахшатли тушга ўхшаб кўринади. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида марказ томонидан юртимиз бошига солинган кулфатлар, «ўзбек иши», «пахта иши» деб номланган зўравонлик мустабид тузумнинг қурбонлари сонсиз-саноқсиз эди.
Ухламасдан узоқ тунлари
Шеърлар ёзди шўро шоири
Шеърлар ёзди наридан бери
Сенга ишлашга етишди замон
Деҳқонлар уйғон, уйғон, уйғон...
Сен уйғондинг саҳар мардонда
Ташландиқ-хароба дала шийпонда
Ҳарорати баланд, нимжон боланг
Яратгандан бошқа эшитмас ноланг
Мана сенга ўша, яша шўролар
Шўрингга-шўрва тўккан ўшалар.
Эгатларга эгилган муборак бошинг,
Тупроқларга тўкилган қонли кўз ёшинг
Сибирларга сургун қилди, азиз издошинг,
Бағрингдан юлиб кетди, яқин сирдошинг.
Мана сенга ўша, яша шўролар
Шўрингга-шўрва тўккан ўшалар.
-Бобожон, қаранг мен нималар олиб келдим. Озодбек бобо набираси Бахтиёрнинг қичқириғидан ўзига келиб, оғир ҳаёллардан чалғиди.
Болакай бугун биринчи синфга борган, Ҳурматли Юртбошимиз томонидан берилган совғаларни мамнун ҳолда кўрсатмоқда эди. Бахтиёр бир зум жим бўлиб қолиб деди:
-Бобожон ўқитувчииз айтдиларки, Мухтарам Президентимиз бу каби совғаларни ҳамма ўқувчи болаларга берар эканлар. Бизни жуда-жуда яхши кўрарканлар. Мен ҳам у кишига совға беришни ҳохлайман.
-Неварагинам, катта бўлиб, эл корига ярасанг, спорт соҳасидами, санъат соҳасидами, хуллас ўзинг севган соҳани устаси бўлсанг, жаннатмакон юртимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, дунёга яна бир карра номини таратсанг, ҳурматли Юртбошимизни хурсанд қилган бўласан. Сизларнинг омонлигингиз у инсон учун катта бахтдир. Мухтарам Президентимиз ўзбек халқини севади. У киши озодлигимизни қайтиб олиб берган улуғ зотдир.
-Мустақиллик нима бобожон?
1991 йил 31 август санасида ҳурматли Юртбошимиз томонидан мустақил давлат деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан узоқни кўзлаб айтиб ўтилган: “Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг”, “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”, “Тинчлик осмондан тушмайди, унинг учун ҳам курашиш керак”, “Бронежилетнинг остида ҳам юрак бор”, “Биз киммиз, қандай буюк аждодларнинг фарзандларимиз”, “Ким эдигу ким бўлдик” сингари том маънода миллий ғоямиз, орзу-интилишларимизу ниятларимизни ўзида мужассам этган кўламли, залворли ҳикматлари замирида бутун халқимизнинг асрий армонларию ғурур ва ифтихори жо бўлган.
Ким эдигу, ким бўлдик,
Халқим улуғ шиори.
Қанча ғурурга тўлдик,
Яшнаб иқбол баҳори.
Ким эдигу ким бўлдик. Ким эдиму ким бўлдим. Ким эдингу ким бўлдинг? Бугун бу ҳикматли иборани ҳар бир ватандошимиз, ёшу кекса, эркагу аёл ўз қалбига жо қилиб, ўз жисму жонида асраб-авайлаб юрмоғи керак, дейилса муболаға бўлмас. Сертаҳлика дунёда нима гаплар бўлаяпти — ҳаммамизга маълум. Она Ватанимизда қандай буюк ўзгаришлар бўлаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Мана сен таълим олаётган биргина мактабни мисол тариқасида олсак. Янги қурилган ушбу иншоотда ўқувчиларнинг билим олишлари, спорт ва фан тўгаракларига фатнашлари учун барча қулайликларга эга тоза ва шинам синфхона замонавий энг сўнгги теле-коммуникация воситалари билан таъминланган. Бу каби биноларни юртимизнинг исталган ҳудудидан ҳаттоки, чекка-чекка қишлоқларимизда ҳам учратишимиз мумкин. Ўзбекистон халқининг бош мақсадига айланган ҳеч кимдан кам бўлмайдиган баркамол авлодни вояга етказиш орзусини рўёбга чиқариш мақсадида мустақилликнинг илк кунлариданоқ юртимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ этишга устувор аҳамият қаратилганлиги фикрим далилидир. Неварагинам, юртимиз доимо тинч, осойишталигимиз бардавом бўлсин.
Зебинисо Сапарова Давлат қизи
O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими
ЗЕБО ЗЕЙНУР

Комментарии
Отправить комментарий