КАРОМАТЛИ КИШИЛАР
XIX аср
охирларида, мамлакатимизга рус истилочиларининг босқинидан бурун, ўзимизни
юртимизда яшаб ўтган улуғ уламолар ҳақида ҳикоя қиламиз.
Аввалги
замонларда бир қанча азиз авлиё-у ва анбиёлар кўплаб кароматлар кўрсатиб,
халқимизни лол қолдиришган. Ана шундай каромат соҳиби бўлган Шайх Эшон Бобохон
бугунги ҳикоямизнинг асосий қаҳрамонидир.
Ҳозирги
Термиз шаҳрида жойлашган “Мурч бобо” жомеь масжидининг бунёд этилиш тарихи
кўпчиликка қизиқарли бўлса керак. Ушбу жомеь масжиднинг 1930 йилларда бунёд
бўлишида ташаббус кўрсатган ҳамда жомеь масжидининг биринчи имом-хатиби Шайх
Эшон Бобохон ҳақида ҳикоя қиламиз.
Катта
бойлардан бири Имом Алибой қўйларини боқиш учунқўтон қурдириш жараёнида
шайхнинг қабри очилиб қолади, воқеанинг гувоҳи бўлган чўпонлардан бири бой
отага бир одамни жасади борлиги хабарини етказади. Бой ота шайхнинг шахидлик
жасадини кўриб, фалаж касалига бўлиб қолади. Бироқ бу хасталик оғир кечади.
Шайх Эшон Бобохон маслаҳатига кўра, Имом Алибой ўз сармоясидан шайх қабри
устидан мақбара қурдиради.
Кунларнинг бирида Шайх Эшон Бобохон бой отанинг олдига бориб, кичикроқ
масжид барпо қилиш таклифини беради. Имом Алибой бошчилигида халқ томонидан
ҳашар йўли билан пахса девордан масжид бунёд этилади. Қурилиш ниҳоясига етай
деганда бир чўп хари (устун) қўйишмоқчи бўлишганда, хари чўпнинг бир томони
иккинчи томнига етмайди. Усталар Шайх Эшон Бобохонга хари чўп калталик
қилганини айтишади. Шайх ҳари чўпни сардеворга қўйиб, иккинчи қисмига “чўзил”
дея буйруқ берадилар. Халойиқ хари чўп чўзилишига ишонмайдилар. Бироқ бир
мўжиза содир бўлиб, хар чўп керагидан ортиқ чўзилади ҳамда халойиқни ҳайратга
солади. Бирор кимса бирор оғиз сўз айтишга ботина олмайди. Масжидни атрофини
пахса девор билан бир неча кунда ўраб олинади.
Масжид
битгач, намоз ўқилади. Шайх Эшон Бобохон имом-хатиблик қиладилар. Тунда у инсон
ажойиб туш кўрадилар. Тушларида:
“Атроф
сокин. Сайроқи қушларнинг баланд ва ёқимли овози дилни яйратади. Шайх Имом
Бобохон яшил ўтлоқдан юриб борарканлар, бошидан-оёқ оқ либосга бурканган,
ўзидан нур таратиб турган инсонга рўпара келади. У инсон катта китобни мутолаа
қилиб ўтирардилар. Кўзи Шайхга тушгач, жилмайиб ўнг қўлларини чўзиб, олдиларига
имладилар. Табассум қилганча меҳрли нигоҳ билан ёқимли овозда бошидан
кечирганларини ҳамсуҳбатига ҳикоя қилиб бердилар.
Менинг
исмим Саййид Абдували Самарқандий Ал-Мулаккаб бўлиб, Самарқанд шаҳрида
туғилдим. У шаҳарда мадрасада таълим олдим. Умрим ниҳоясида ҳаж сафарига йўл
олдим. Хаж сафардан қайтиш чоғида, Афғонистоннинг Балх шаҳри орқали хаждан
қайтишда Амударёни қайиқ билан кечиб ўтдим. Термиз заминига оёқ қўйишим билан
бир тўда отлиқ қароқчиларга дуч келдик. Улар одамларни ўлдиришиб, бойликларни
талон-тарож қилдилар. Белимда тугунчада мурч боғлаб олгандим. Қароқчилар
бошлиғи буни олтин деб ўйлаб менга хужум қилди. Қўлим ярадор бўлганида қочиб
кетаётган норасида неварамни ҳам қиличдан ўтказишганини гувоҳи бўлдим. Кейин
мени ҳам ўлдирдилар. Ўша ерлик аҳоли мени ва неварамни дафн қилдилар. Сизлар
ўраган девор остида менинг зуриёддим қолиб кетди. Масжид деворини суринглар,
-дея кўздан ғойиб бўлибди.
Тонгда ажиб туш таъсиридан уйғонган Шайх Эшон Бобохон масжид қурилаётган
жойга шошилганча борибди. Қурилиш жойида ўша куни Қори Мутавали қолган эканлар.
Бомдод намозини ибодат қилиш учун йиғилган жамоага имом-хатиб, кўрган тушини
айтиб берибди. Энг қизиғи ўша куни Имом Алибой ҳам шу тушни кўрганини айтибди.
Улар пахса деворни бузишиб, бошқатдан орада масофа қолдириб тиклашибди.
Орадан йиллар ўтиб, рус истилочилари юртимизга бостириб киришгач, ерлик
бойларни қулоқ қилиб, узоқ ўлкаларга сургун қила бошлашибди. Ана шундай
отлиқлардан учтаси “Паттакесар” маҳалласига келишгач, хонадонларга бирма-бир
киришибди. Навбат имом-хатибнинг хужрасига етибди. Отлиқдагилар қилич
ялонғочлаб, ҳужрага бостириб киришгандан имом-хатибни топа олишмабдилар.
Шайх
Эшон Бобохон илм кучи билан хжранинг ёриғига сингиб кетган эканлар. У ердан
чиққишлари анча қийин бўлибди. Ерлик аҳолига зиён қилмаслиги учун уларни ҳам
гангитиб қўйган эканлар. Тонгда ўзига келишган отлиқ салдатлар ўз йўлларида
давом этишибди.
Имом-хатиб бу ерлардан кўчиб, Афғонистон томонларга ўтиб кетибдилар. У
ерда оила қуриб фарзандли бўлибдилар. Умрининг сўнггига қадар яшаб, вафот
этибдилар. Ҳозирги кунга қадар у кишининг авлодлари истиқомат қилишмоқда.
Саидов Сафарали бобо сўзларини оққа кўчирувчи Зебо
Зейнур
Комментарии
Отправить комментарий