Сообщения

Сообщения за январь, 2021
Изображение
  Она тилим – миллат кўзгуси (“Тил миллат кўзгуси” танлови учун мақола) Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир. Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти   Бугунги кунда она сайёрамизда 7 мингдан зиёд тил бўлиб, шундан фақатгина 200га яқини давлат тили ва расмий тил ҳисобланади. Бу давлат тили мақомига эга тиллар орасида ўзбек тилининг ҳам борлиги бизга ўзгача ғурур ва ифтихор туйғусини беради. 1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида тарихимизда муҳрланди. Мустақиллигимиз ҳам айнан ўзбек тилида бутун жаҳонга эълон қилинди. Шунингдек, асосий қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ҳам ўзбек тилида қабул қилиниши тилимиз нуфузини янада орттирди. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси ҳам юртимиз ғалаба қозонганида ўзбек...
Изображение
Мартин Иден фожеаси ёхуд бир буюк муҳаббатнинг сўниши “Мартин Иден” китоби буюк ёзувчи Жек Лондон ижоди билан биринчи танишувим эди. Мен адибга ушбу асари учун ғойибона ташаккур айтаман. Романда энг долзарб масалалар хусусан, ўз-ўзини билиш, ўзини ривожлантириш ва шахсни шакллантириш каби муҳим масалаларни ўз ичига олган. Менга айниқса руҳий психологик асарлар жуда ҳам ёқади. Барчамизга маълумки, “Мартин Иден” адибнинг энг машҳур романи ҳисобланади.  Роман ижтимоий ва фалсафий хусусиятга ҳам эга.   Ёзувчи Жек Лондон таржимаи ҳоли билан яқиндан танишаркансиз, ушбу асар адибнинг автогбиографик асари деб тахмин қилиш мумкин. Бундай ажойиб асар қандай вужудга келган экан-а?! Асар жуда содда ва жўн ёзилган ҳамда воқеалар ривожи ҳам бир оддийгина денгизчи йигит тилидан баён этилган. Бош қаҳрамон кунлардан бир куни тасодиф туфайли зодагонлардан бири Артурнинг ҳаётини асраб қолади. Мартинга миннатдорчилик юзасидан уни кечки тушликка таклиф этади. Мартин кечки тушликка борганида зо...