УМУМБАШАРИЯТГА ХАВФ СОЛАЁТГАН ТАҲДИД
Жаҳонни жаҳаннамга айлантирмоқчи бўлаётганлар
“.Ҳаёт бор экан,
давлат, эл-юрт бор экан, шу эркин, осуда ҳаётни кўраолмайдиган, ҳасад ва фитна
билан яшайдиган, зўравонлик билан ўз ҳукмронлигини ўрнатишга, халқ тинчлигини
бузишга уринадиган ёвузлар ҳамиша бўлади”.
ИСЛОМ КАРИМОВ
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти
Азал-азалдан
ота-боболаримиз маънавий қадриятларни улуғлаб келган. Инсоний фазилатлар аввало
Ватанга бўлган садоқат, ота-онамизга бўлган чексиз мехр-муҳаббат, катталарга
ҳурмат ва кичикларга иззат туйғуси айнан маънавиятимиз орқали шаклланиб боради.
Юртимизнинг эртаси бўлган биз ёшлар бор куч ва ғайратимизни ташқи номлари
жилвакор бўлган зарарли иллатларга қарши ўзимизнинг бобо мерос миллий ғоямиз
билан узлуксиз кураш олиб бормоғимиз даркор.
Дарҳақиат, бугунги
кунимизда инсоният қалбига ғулғула солишга, қўрқитиш йўли билан якка ҳокимятга
эришишга қаратилган даҳшатли хатарлардан энг хавфлиси бу диний экстремизм
ва терроризимдир. Илк бор Аристотел томонидан қўлланган “террор”
атамаси юнонча “террор” сўзидан олинган бўлиб, даҳшат, қўрқув деган маъноларни
англатади. Терроризм бу – ваҳима таҳдид демакдир. Жамиятда беқарорлик келтириб
чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий
курашиш усулидир.
Терроризм тарихини олимлар
шартли равишда тўрт даврга бўлишади. Булар: 1. Қадимги террор (Протерроризм);
2. Классик (мумтоз) терроризм; 3. Анъанавий терроризм; 4. Замонавий терроризм.
Замонавий терроризм –
терроризм тарихининг ҳозирги босқичидир. Унинг асосий хусусиятлари
қуйидагилардир: 1) терроризм оммавий характер касб эта бошлади, яъни у тобора
кўпроқ қурбонлик талаб қилиб, қўрқув ва таҳлика сола бошлади; 2) террористлар
одамларни саросимага ва даҳшатга солишнинг замонавий усуслари – газ,
бактериологик воситалар, масофавий ва космик алоқа, интернет ва ОАВ
фойдаланишга ўтдилар. Гаровга олинганлар
ҳаётига, Ернинг сунъий йўлдошлари ва ҳатто ядровий арсеналларга нисбатан ҳам реал хавф пайдо бўлди. Бинобарин, бугунги
кун террорчилиги дастлабки кўринишларидан тубдан фарқ қилади. Террорчилик
дастлаб айрим сиёсий гуруҳлар ўртасидаги кескин вазиятларда қўлланилган бўлса,
эндиликда бу офат ер юзи бўйлаб кенг қулоч очиб, илдизи баққуват дарахтга
айланиб, бегуноҳ инсонларнинг кўзёши ва қони эвазига ўзларининг мақсадларига
эришмоқда. Террорчилар асосан вазифалардан ва ҳали ақлини танимаган ёшлардан
фойдаланиб, маълум ҳудудларда жангари манқуртлар тайёрлайдиган лагерларга
жўнатишмоқда.
ХХI асрдаги терроризм
ўзига хос хусусиятларга эга Улар қуйидагилар:
-террористлар давлат доирасидан чиқиб, халқаро
ҳамжамиятга таҳдид соляпти;
-тероризм яширинча қурол-яроғ савдоси билан боғланиб
кетди;
-терроризм наркобизнес билан биргалашиб кетди;
-терроризм аксарият ҳоллардаузвий диний экстремизм
ғояларини қурол қилиб олди.
Террорчилик ҳаракатлари
натижасида сиёсий ва жамият арбоблари, оддий инсонларнинг ҳаёти,соғлиғи,
мол-мулки, шунингдек мамлакатдаги тинчлик, осойишталик, барқарорлик жиддий
зарар кўради. Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: террорчиларни қандай қудратли
кучлар рағбатлантирмоқда, уларга кимлар бошпана бермоқда, жангариларнинг
қўштирноқ ичидаги “кўринмас раҳнамолари” аслида кимлар Терроризмга қарши
курашишда биз қайси йўлни танламоғимиз зарур?
Юртимизда террорчиликни
таг-томири билан йўқотишга доир кенг миқёсли курашлар олиб борилмоқда. Ёшларимизни
ташқи зарарли мафкура ва ғояларга қарши ўзимизнинг миллий маънавиятимиз билан
тарбиялашимиз барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Ёшлар кун келиб ўз ихтиёрлари
билан ташқи таҳдидларга нафрат кўзи билан боқсагина, бу хатарли йўлдан қайтса,
юртини ҳимоя қилиш, уни вояга етказган онасининг берган оқ сутини оқлаш билан
баробар эканини англаб етмоғи жоиз.
Хулоса ўрнида шуни айтиш
мумкинки, эндиликда бу даҳшатли офатга қарши биз ҳам лоқайдлик билан
муносабатда бўлмайлик. Барчамиз бирлашган ҳолда курашсак мақсадга мувофиқ
бўларди. Ана шундагина халқимизни ўз йўриғига солишга беҳуда уринаётган “кўринмас
раҳнамолар” четдан туриб буйруқ беролмайди, тайёр қабиҳ сценарий ва режаларини
бизнинг заминимизда амалга ошира олишмайди, уларга ён босганлар халқимиз
нафратига дучор бўлишади.
Сапарова Зебинисо Давлат қизи
O’zLiDeP Сурхондарё вилояти
Кенгаши ходими
Комментарии
Отправить комментарий