Мартин Иден фожеаси ёхуд бир буюк муҳаббатнинг сўниши “Мартин Иден” китоби буюк ёзувчи Жек Лондон ижоди билан биринчи танишувим эди. Мен адибга ушбу асари учун ғойибона ташаккур айтаман. Романда энг долзарб масалалар хусусан, ўз-ўзини билиш, ўзини ривожлантириш ва шахсни шакллантириш каби муҳим масалаларни ўз ичига олган. Менга айниқса руҳий психологик асарлар жуда ҳам ёқади. Барчамизга маълумки, “Мартин Иден” адибнинг энг машҳур романи ҳисобланади. Роман ижтимоий ва фалсафий хусусиятга ҳам эга. Ёзувчи Жек Лондон таржимаи ҳоли билан яқиндан танишаркансиз, ушбу асар адибнинг автогбиографик асари деб тахмин қилиш мумкин. Бундай ажойиб асар қандай вужудга келган экан-а?! Асар жуда содда ва жўн ёзилган ҳамда воқеалар ривожи ҳам бир оддийгина денгизчи йигит тилидан баён этилган. Бош қаҳрамон кунлардан бир куни тасодиф туфайли зодагонлардан бири Артурнинг ҳаётини асраб қолади. Мартинга миннатдорчилик юзасидан уни кечки тушликка таклиф этади. Мартин кечки тушликка борганида зо...
Комментарии
Отправить комментарий