Сообщения

Изображение
Хонада ер юзидаги охирги одам ўтирган эди. Эшик тақиллади... ( Последний человек на Земле сидел в комнате. В дверь постучались…. ) (Мистик-фантастик ҳикоя) 4150 йил қировли қиш кунлларининг бирида хонада ер юзидаги охирги одам ўтирган эди. Эшик тақиллади. Ногоҳон бу ҳолатдан эркакни юраги ҳапқирди. Кўзлари катта-катта очилиб, танаси дағ-дағ қалтиради. Бутун вужудини совуқ тер қоплади. Бўлиши мумкин эмас, ахир у энг сўнги одам-ку! Наҳотки, яна кимдир тирик қолган бўлса, шошилмаслик керак. Эшик тўхтовсиз тақиллашда давом этарди, гўёки эшик зулфлари узилиб кеткудек бўларди. Дунёдаги охирги одамнинг исми Жон эди. Инглиз миллатига мансуб бу одамнинг она томондан аждодлари туркий қавмларга бориб тақаларди. У доимо нима учун ёлғиз ўзи тирик қолганига ҳайрон қоларди. Бугун шу саволга жавоб топгандек бўлди. Эшик ортида унга ҳамдард бўлувчи яна бир инсон турибди. У эшикни очишга қарор қилди. Ўрнидан оҳиста турди ва аста-секинлик билан эшик томон яқинлаша бошлади. Эшик зулфини очди ва эшикни ...
Изображение
  Она тилим – миллат кўзгуси (“Тил миллат кўзгуси” танлови учун мақола) Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир. Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти   Бугунги кунда она сайёрамизда 7 мингдан зиёд тил бўлиб, шундан фақатгина 200га яқини давлат тили ва расмий тил ҳисобланади. Бу давлат тили мақомига эга тиллар орасида ўзбек тилининг ҳам борлиги бизга ўзгача ғурур ва ифтихор туйғусини беради. 1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида тарихимизда муҳрланди. Мустақиллигимиз ҳам айнан ўзбек тилида бутун жаҳонга эълон қилинди. Шунингдек, асосий қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ҳам ўзбек тилида қабул қилиниши тилимиз нуфузини янада орттирди. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси ҳам юртимиз ғалаба қозонганида ўзбек...
Изображение
Мартин Иден фожеаси ёхуд бир буюк муҳаббатнинг сўниши “Мартин Иден” китоби буюк ёзувчи Жек Лондон ижоди билан биринчи танишувим эди. Мен адибга ушбу асари учун ғойибона ташаккур айтаман. Романда энг долзарб масалалар хусусан, ўз-ўзини билиш, ўзини ривожлантириш ва шахсни шакллантириш каби муҳим масалаларни ўз ичига олган. Менга айниқса руҳий психологик асарлар жуда ҳам ёқади. Барчамизга маълумки, “Мартин Иден” адибнинг энг машҳур романи ҳисобланади.  Роман ижтимоий ва фалсафий хусусиятга ҳам эга.   Ёзувчи Жек Лондон таржимаи ҳоли билан яқиндан танишаркансиз, ушбу асар адибнинг автогбиографик асари деб тахмин қилиш мумкин. Бундай ажойиб асар қандай вужудга келган экан-а?! Асар жуда содда ва жўн ёзилган ҳамда воқеалар ривожи ҳам бир оддийгина денгизчи йигит тилидан баён этилган. Бош қаҳрамон кунлардан бир куни тасодиф туфайли зодагонлардан бири Артурнинг ҳаётини асраб қолади. Мартинга миннатдорчилик юзасидан уни кечки тушликка таклиф этади. Мартин кечки тушликка борганида зо...
Изображение
Ернинг фалакиётдаги акси (илмий-фантастик ҳикоя) Одамзот асрлар давомида она сайёрасига фақат ёмонликлар қилиб келди. 2150 йилда ер сайёрасида ҳароратнинг кескин ўзгариши натижасида, ернинг устки қатламида яшашнинг имкони бўлмай қолди. Одамлар ертўлалар ковлашиб, уйларини ер остига қура бошлашди. Ғорларда ҳудди ибтидоий давридагидек ҳаёт кечиришарди.  Аммо ҳарорат кундан-кунга ошиб бормоқда эди. Ихтирочилар сунъий музларни хосил қилишди. Бироқ бу кашфиёт ҳам ёрдам бермади. Совуқ шамол пурковчи мосламалар ихтиро қилинди. Лекин бирор кашфиёт она ерни асл ҳолига қайтара олмади. Одамзот олдида ягона йўл қолганди. Яшаш учун янги макон яъни янги сайёра топишдек, мураккаб муаммо вужудга келди. Барча фазогирлар тун-у кун илмий изланишлар билан банд эди. Эндиликда космик кемаларни учиришнинг имкони мавжуд эмасди. Бу даврга келиб одамларнинг танаси ҳам силлиқлашиб, тим қора рангга кирганди. Оқ одамларни учратиш қийин эди. Қизил танли кишилар, бошқаларга нисбатан кўп э...
Изображение
КАРОМАТЛИ КИШИЛАР          XIX аср охирларида, мамлакатимизга рус истилочиларининг босқинидан бурун, ўзимизни юртимизда яшаб ўтган улуғ уламолар ҳақида ҳикоя қиламиз.         Аввалги замонларда бир қанча азиз авлиё-у ва анбиёлар кўплаб кароматлар кўрсатиб, халқимизни лол қолдиришган. Ана шундай каромат соҳиби бўлган Шайх Эшон Бобохон бугунги ҳикоямизнинг асосий қаҳрамонидир.         Ҳозирги Термиз шаҳрида жойлашган “Мурч бобо” жомеь масжидининг бунёд этилиш тарихи кўпчиликка қизиқарли бўлса керак. Ушбу жомеь масжиднинг 1930 йилларда бунёд бўлишида ташаббус кўрсатган ҳамда жомеь масжидининг биринчи имом-хатиби Шайх Эшон Бобохон ҳақида ҳикоя қиламиз.        Катта бойлардан бири Имом Алибой қўйларини боқиш учунқўтон қурдириш жараёнида шайхнинг қабри очилиб қолади, воқеанинг гувоҳи бўлган чўпонлардан бири бой отага бир одамни жасади борлиги хабари...