Сообщения

Сообщения за июнь, 2017
Изображение
Афсунгарнинг махфий сири (Мистик-фантастик қиссадан парча) ЛАТИФ ОЛАМ СИРЛАРИ Менинг исмим Лалнигор, 9-синфда ўқийман. Ота-онам оддий ишчи, рўзғоримиз камтарона ва файзлидир. Мен ёлғиз фарзанд бўлсам-да, эркатой эмасдим. Ҳаётимдаги ғалати воқеа-ҳодисаларга дастлаб эътибор бермас эдим. Мактабда доимо аълочилар сафида бўлиб, барча фанларни яхши ўзлаштирардим. Ёшимга нисбатан куч-қудратим беҳад зиёд эди. Қиз бола бўлишимга қарамай, енгил машиналарни ўрнидан қўзғата олардим. Бунақанги қобилятимдан ота - онам мутлоқ бехабар эди. Мен ҳаётда ҳамма нарсага ишонсам-да, эртакларга, қанақангидир жин-алвастиларнинг борлигига сира ҳам ишонмасдим.
Изображение
ЮРТ СОҒИНЧИ ёхуд “Ҳелладос”даги тирик туйғулар Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Ватан ҳақида айтилган мадҳлар бисёр. Бироқ ватанни ўзича севган, ватан ҳақида бирор иллиқ сўз айтмасада, юрти учун жонини қалқон қила оладиган одамлар ҳам орамизда кўп. Ватанни она билиб ундан вос кеча олмаган, унинг учун азиз жонидан ҳам вос кечган ўсмир бола ҳақидаги ҳикоя  “ Hellados ” кўзларимда ёш, қалбимда оғриқ ва соғинч ҳисларини пайдо қилди. Грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг саводсиз, кўча безориси – бир сўз билан айтганда, муштумзўр Янгули исмли боланинг ватанга нисбатан бўлган кучли меҳрини тараннум этиш билан адиб уни қаҳрамонга айлантиради.
Изображение
ТУШДАГИ БАШОРАТ Қишлоқда икки ака-ука бор эди. Каттасининг отини Қобилмурод, кичигини Қизилмурод дерди. Қобилмурод баъмани, кенг феълли, ҳар ишни маслаҳат билан битирувчи, доимо яхшиликни ўйловчи, қўлидан келадиган яхшиликни кишилардан фямайдиган инсон эди.
Изображение
УМУМБАШАРИЯТГА ХАВФ СОЛАЁТГАН ТАҲДИД Жаҳонни жаҳаннамга айлантирмоқчи бўлаётганлар             “.Ҳаёт бор экан, давлат, эл-юрт бор экан, шу эркин, осуда ҳаётни кўраолмайдиган, ҳасад ва фитна билан яшайдиган, зўравонлик билан ўз ҳукмронлигини ўрнатишга, халқ тинчлигини бузишга уринадиган ёвузлар ҳамиша бўлади”. ИСЛОМ КАРИМОВ Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Азал-азалдан ота-боболаримиз маънавий қадриятларни улуғлаб келган. Инсоний фазилатлар аввало Ватанга бўлган садоқат, ота-онамизга бўлган чексиз мехр-муҳаббат, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат туйғуси айнан маънавиятимиз орқали шаклланиб боради. Юртимизнинг эртаси бўлган биз ёшлар бор куч ва ғайратимизни ташқи номлари жилвакор бўлган зарарли иллатларга қарши ўзимизнинг бобо мерос миллий ғоямиз билан узлуксиз кураш олиб бормоғимиз даркор.
Изображение
Сеҳрли тилсим мистик-фантастик қисса Ер юзида инсонлар яраганидан сўнг, аста-секинлик билан одамлар кашфиётлар қила бошлашдилар. Бу кашфиётлардан бири ягона давлат қилиб, уни бошқаришда ақилли инсонни шоҳ қилиш бўлди. Бироқ бу вақтда сеҳр-жоду ҳам авж олган эди. Жодугарлар умур боқий яшаб, шоҳ бўлиш учун уларга сеҳрли тилсим керак эди. Бу тилсим нима напрса эканлагини хатто жодугарлар ҳам аниқ  билишмас эдилар.Ер юзига  ҳукумронлик қилаётган   давлатлардан бири форузларнинг вакилидан бўлган Нал ўз ўрнини ўғли Шуҳга бўшатиб берди. Отаси ўрнига шоҳ бўлган Шуҳ жуда зукко инсон эди. Башорат қилинишича келажакда унинг иккита қизи бўлиб, уларнинг ўнг кўзидан қорачиғини сеҳр билан олишга эришган жодугар сеҳрли тилсимга эга бўлиши мумкин эмиш. 
Изображение
САКЛАР МАЛИКАСИ (Тарихий-фантасти қисса)  СЎЗБОШИ Халқимиз тарихи мўъжизаларга бой. Ўтмиш бизни қандай яшаш кераклигига ўргатади, Ўрта Осиёда яшаб ўтган саклар ва массагетлар тарихидан ватанпарварлик намунаси сифатида қизиқарли ҳикоят ва ривоятлар сақланиб қолган.Уларни ўрганиш, бадиий талқин қилиш маънавий ва маърифий тарбияга хизмат қилади. Шу жиҳатдан олиб қараганда Зебо Зейнур иштимоий вазифани уддалагани сезилади. Унинг “Саклар маликаси”  тарихий-фантастик қиссасида узоқ ўтмишдаги ашулалар тарихи, ўй-ҳаёллари, кечинмалари, тақдирлари саргузашт тарзда тасвирга олинган. Ватан тақдирини ўйлаган бу қаҳрамонлар маънавий соғлом кишилардир. Асар қизиқарли сюжетга эга. Муаллиф ўқувчи диққатини бир маромда сақлаб туришга эришган. Асар кампозицияси пухта ўйланган. Айтилиши равшан.
Изображение
ПАРТИЯМИЗ ЛИБЕРАЛ Тадбиркорлар таянчи, Ишбилармон суянчи, Фидойилар қ увончи – Партиямиз либерал! Тўрт партия сафида, Эл-юртимнинг нафида, Дадил тургай гапида Партиямиз либерал!
Изображение
Жаҳолатга қарши маърифат ёхуд “Оммавий маданият”га қарши курашишга даъват “Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб  остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик ортириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий  негизларига  беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”. Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Бугунги глобаллашув жараёнида ахборот ва ахборот технологиялари бошқаруви жадал суръатларда ривожланмоқда. Бу эса, ахборотни қабул қилиш ва узатиш имконияти сифатини янада оширди. Илғор ахборот техналогияларидан ижобий фойдаланиш инсон манфаатлари ҳамда илм-фан имкониятларидан самарали фойдаланишига мислсиз хизмат қилиши сир эмас. Бироқ, эндигина мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона фойдалана олармикан? 
Изображение
ОДАМ САВДОСИ: ЖИ Н ОЯТЛАР МАНБАИ “Ҳар бир киши ўз ҳуқуқини  аниқ ва равшан билиши, улардан фойдалана олиши, ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қила олиши лозим” ИСЛОМ  КАРИМОВ Одам савдоси ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа омиллар билан чамбарчас боғлиқ бўлган ёки бевосита уларнинг таъсири остида юзага келадиган мураккаб ижтимоий ҳодисадир.
Изображение
Марказий Осиё мутафаккирлари асарларида комил инсон образи ҳамда инсонпарварлик ғояларининг миллий тарбия тизимидаги зарурати Тарих миллатнинг ҳақиқий тарбиячисига айланиб бормоқда. Буюк аждодларимизнинг ва ишлари ва жасоратлари тарихий хотирамизни жонлантириб, янги фуқаролик онгини шакллантирмоқда. Ахлоқий тарбия ва ибрат манбаига айланмоқда. Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Жаннатмакон юртимизнинг истиқлолга эришуви халқимизнинг миллий маданиятини қайта тиклашга имкон берди. Собиқ шўролар ҳукумати даврида аждодларимиз хотирасини ерга уриш, тарихимизни фақат бир томонлама ёритишдек ғоялар ҳукмрон эди. Мустақиллигимиз шарофати ўлароқ, ватанимизнинг шонли тарихи борича ёритилиб, ҳур фикрлаш имконияти берилди.
Изображение
Юртимнинг  эрксевар  шоири Муҳаммад Юсуф –Ўзбекистон халқ шоири, халқимизнинг булбулзабон фарзанди эди. Эзгу қалб эгаси бўлган шоир қисқа умр кўрган эсада, ортидан серқирра жуда ҳам бой, бебаҳо ва нодир шеьрият мулкини қолдириб кетган. Шоирнинг ўзбек халқини жонидан ортиқ севгани айни ҳақиқатдир. М.Юсуф ўзбек халқининг қора кунларини эслаб, дилдан ачинади. Халқни бирдамликга чорлайди. “Халқ бўл, элим” шеьрида лирик қаҳрамонннинг руҳиятида ҳам шу ҳолатни кузатамиз:
Изображение
АЙБСИЗ, АЙБДОРСИЗ УММОНДАГИ “КЎК КИТ”ЛАР Ёшлик экан бебошлик Интернетда тутиндим дўстлик Ғойибона сохта мехрибон Маккор экан, қилди разиллик
Изображение
КИТОБ — МАЪРИФАТ ВА МАЪНАВИЯТ ЁҒДУСИ Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли ва албатта, бахтли бўлишлари шарт. И.А.Каримов Ўзбекистон   Республикаси Президенти. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида китоб ва китобхонликка бўлган эътибор юксак даражага кўтарилди. Биз буни кутубхона тизимида бўлган ислоҳий ўзгаришларда кўрмоқдамиз. Бинобарин, мамлакатимизда истиқлол йилларида навқирон авлодни баркамол этиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат, қадриятларга чуқур ҳурмат туйғусини сингдиришга катта аҳамият бериб келинмоқда. Бугун юртимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам қад ростлаган муҳташам ўқув масканлари, замонавий технологиялар ўсиб келаётган ўғил-қизларимиз тақдирида қанчалик муҳим ўрин тутса, китобга дўст бўлиш, мутолаага ошно тутиниш ҳам шу қадар долзарбдир. Шу боис ҳар қандай даврда китобнинг мавқеи йўқолмайди, аксинча, ортиб бораверади.
Изображение
ИЛОНМИ ЁКИ АВЛИЁ Ҳовлимиз тўридаги соҳсупада оқ яктакли, соқоллари оппоқ қордай, нуроний чеҳрасида табассум балқиб турган бобом дастурхон атрофида савлат тўкиб ўтирарди. Тенгқур дўстларига ҳурмат билан илтифот этиб, чой қуйиб узатар экан, дастурхондаги ноз-неъматлардан тамадди қилиб туришларини мулозамат қилди. Бобо суҳбат орасида ёшлигида бошидан кечирган, бир умрга хотирасида муҳрланиб қолган, ҳаётий бир сирли воқеани сўзлаб бердилар.
Изображение
ГИЁҲВАНДЛИК ФОЖЕАСИ Ёшлар ҳаётини издан чиқаишга қаратилган хатарлардан яна бири –гиёҳвандлик ва беҳаёликдир. Бу иллатларни ёнма-ён келтираётганимиз бежиз эмас, албатта. Негаки, қаерда гиёҳвандлик бўлса, ўша жойда беҳаёлик, ахлоқсизлик авж олади. Жуда катта муаммоларни келтириб чиқараётган гиёҳвандлик вабоси баъзи йирик давлатларнинг стратегик мақсадлари сабабли ҳам ривожланаяпти. Масалан, дунёдаги гиёҳванд маҳсулотларининг 70% ни етиштираётган Афғонистонда гиёҳванд моддалар кўпайиб бормоқда. Гиёҳванд моддани истеъмол қилган инсон нафақат ўзига, балки фарзандларига, умр йўлдоши ҳаётига ҳавф солиши мумкин. Бундай инсонлардан ақлий заиф, ногирон фарзандлар туғилиш эҳтимоли катта ҳисобланади.
Изображение
БЎРИ  САДОҚАТИ Ж ек Лодоннинг  “Оқ  Сўйлоқ “ номли қиссасида  бир бўри боласининг  бошидан кечирган  воқеалари қизиқарли  тасвирланади.Оқ Сўйлоқ болалигиданоқ меҳр шавқат кўрмай ўсади.
Изображение
                                                                                               Мистик-фантастик қисса                                                         АРАБ САҲРОСИ              ...
Изображение
АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ “ЛИСОН УТ-ТАЙР” (“ҚУШ ТИЛИ”) АСАРИ БУГУНГИ БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯЧИСИ СИФАТИДА Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир. ИСЛОМ КАРИМОВ Миллатимизнинг маънавияти ва маданиятига ўзининг улкан ва беқиёс ҳиссасини қўшган улуғ сиймо Алишер Навоий ҳазратларининг бебаҳо илмий меросини қанча ўргансак, шунчалик оздир. Бугунги кунимизда бу даҳо инсон ижодини Америка, Англия, Ғарбу Шарқ ўрганмоқда ва мутолаа қилмоқдалар.
Изображение
АЛВАСТИНИНГ СИРЛИ ЧОРЛОВИ   Дўстим суҳбатлардан бирида  бошидан кечирган бир нечта ғайриоддий воқеаларни сўзлаб берди. У ёшлигиданоқ  жин-ажиналар борлигига ишонмас,  улар инсонлар томонидан ўйлаб топилган уйдирма деб ҳисобларди.  Бироқ  унинг ҳаётида сирли воқеаларнинг  тез-тез содир бўлиши унинг фикрини буткул ўзгартириб юборди. Бу воқеалар тубандагича рўй берди.
Изображение
АЖАЛНИНГ СИРЛИ     ТАШРИФИ Бу воқеани Салтанат момо сўзлаб берганди. Бахор фаслининг илк кунларида  ғайриоддий воқеа юз берди. Март ойида, сокин тун оқшомида,  дарвозанинг  қаттиқ  тақиллаши, отамни безовта қилди. У киши ўрнидан туриб, ҳаттоки шошилишда оёқ  кийимини ҳам қолдириб, хансираб югурганча, дарвозага йўналди. Бу вақтда  дарвоза  қаттиқ  зарбдан  очилиб кетади. Дарвоза остонасида кишини қўрқувга солувчи эркак  қиёфасидаги бадбашара аёл турарди. У узун чарим палтоли, ёқаси кўтарилган қора  либосда бўлиб, калта қирқилган оқ сочли, тишлари сўйлоқ  тирноқлари узун, кўзлари ғилай инсонни  дахшатга солувчи, одам онгини шошириб  қўювчи  махлуқ эди. Одам қиёфасидаги шарпа отамга қараб шундай деди:
Изображение
ТУШДАГИ БАШОРАТ Қишлоқда икки ака-ука бор эди. Каттасининг отини Қобилмурод, кичигини Қизилмурод дерди.
Изображение
Эзоп масалаларида дидактика Эрамиздан аввалги VI асрда яшаб ижод этган қадимги грек масалчиси Эзоп Лидия шоҳи Крез саройида хизмат қилган. Эзоп масалларининг воқеалари ихчам баён этилиши, ғоявий жиҳатдан пухталиги, мулоҳазаларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Эзоп масаллари Европа масалчилигини шакллантиришда асосий рол ўйнаган. II асрда яшаган Юнон масалчиси Бобрийдан Криловгача Эзоп масалларидан илҳомланганлар ва ўз даврларига мослаб ижодий ривожлантирганлар.
Изображение
Юртимнинг эрксевар шоири Муҳаммад Юсуф – Ўзбекистон халқ шоири , халқимизнинг булбулзабон фарзанди эди . Эзгу қалб эгаси бўлган шоир қисқа умр кўрган эсада, ортидан серқирра жуда ҳам бой, бебаҳо ва нодир шеьрият мулкини қолдириб кетган.